30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 13:26
Жамият 👁 9,669

“КАМОЛОТ” УЙЛАРИ”– ЁШ ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

“КАМОЛОТ” УЙЛАРИ”– ЁШ ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг фаровон яшашларига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларни соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлган аҳил ва мустаҳкам оилалар сафига қўшилишига кенг йўл очилмоқда. Ёш оилаларнинг уй-жой қуриши учун ер участкалари ажратилиб, имтиёзли кредитлар берилаяпти.

Жорий йилда мамлакатимиз бўйлаб қурилиши бошланган "Камолот” уйлари” ҳам ёш оилаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг узвий давомидир.

Мамлакатимиз Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2124-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда "Ер ажратиш, эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага бериш масалаларини кўриб чиқувчи доимий комиссиянинг 2014 йил 25 мартдаги 177-сонли қарорига мувофиқ ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Камолот” уйлари” барпо этиш учун Манғит шаҳрининг "Гулзор” маҳалласи ҳудудидан 3 гектар ер майдони ажратилган ва 4 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган уй-жой қурилиши бошлаб юборилган эди.

Мазкур уй-жой 2015 йилнинг март ойида битказилиши режалаштирилган бўлиб, уларни ёш оилаларга бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 250-сонли қарорига мувофиқ "Камолот” уйлари”дан квартиралар ажратилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Белгиланган тартибга кўра уй-жойларга:

– биринчи марта расмий никоҳдан ўтган;

– ариза берилган пайтда эр-хотиннинг ҳар бирининг ёши 30 дан ошмаган;

– фан, санъат, адабиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар эга бўлиши мумкин.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси номига ариза берилади. Берилган ариза 2 иш куни муддатида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссиясига етказилади.

Ҳудудий комиссия ҳужжатлари қабул қилинган аризачининг яшаш шароитларини, кредитни қайтаришга лаёқатлилигини (ариза берувчининг оила аъзоларининг даромадини) ўрганади. Ўрганиш натижалари бўйича текшириш далолатномаси тузади. Текшириш далолатномаси илова қилинган ҳужжатлар уч кун муддатда "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашига юборилади. Марказий Кенгаш ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган хулоса ва ҳужжатларини кўриб чиқиб, ёш оиланинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож сифатида тавсиянома беради.

Тавсиянома эса тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитини олишга шартнома тузиш учун асос ҳисобланади. Тавсиянома олган ёш оилалар тижорат банклари томонидан 5 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки бадалсиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг фоизли ставка билан 20 йил муддатга бериладиган имтиёзли ипотека кредитларини олиш имкониятига эга бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, қурилаётган, қурилиши режалаштирилаётган "Камолот” уйлари” ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга, уй-жой билан таъминланишини яхшилашга хизмат қилади.

М.ЎРОЗБОЕВ,

"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026