"ВАТАНПАРВАР" ТАШКИЛОТИ ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШГА ҲИССА ҚЎШМОҚДА
Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Амударё туман Кенгаши ўз фаолияти давомида аҳоли, айниқса, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ҳамда касбга ўқитиш билан бир қаторда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Ташкилотнинг ўқув спорт-техника клубида ёшлар автокросс, триатлон, ёзги биатлон, авиамодель каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этилиб, шуғулланишларига имконият яратилган. Уларни фаол ва ватанпарвар этиб тарбиялаш билан бирга моҳир ҳайдовчи ҳамда бошқа оммавий техник касблар эгаси қилиб тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ҳайдовчиларни умумий касбга тайёрлаш, вулканизаторчи, автоэлектрик, аккумуляторчи, электрогазпайвандчи, автомобиль двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари касблари бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган. Ўқув спорт-техника клубида маш-ғулотлар давомида 12 нафар усталар амалий бошқаришни ўргатишади. Машғулотларда 14 та енгил, 5 та юк автомобиллардан фойдаланилади.
Ўтган йили ташкилотнинг ўқув спорт-техника клуби томонидан туман биринчилиги учун анъанавий “Ёзги биатлон” енгил атлетика тури бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларидан иштирок этган 5 та жамоадан ва спортчи ёшлар орасидан ғолиблар саралаб олинди. Фахрли ўринларни эгаллаган спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилотининг совғалари топширилди. Шунингдек, 2021 йилда “Ралли Мўйноқ” автомотоспорт мусобақаларида иштирок этган “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ўқув спорт-техника клуби жамоаси А8 тоифаси бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади ва Президент совғаси – NEXIA 3 русумли автомобилни қўлга киритдилар.
Ташкилотимизнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини, унинг Қуролли Кучлари, мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, кенг халқ оммаси, хусусан, ёшларни меҳнатсеварликка ва Ватанни ҳимоя қилишга руҳлантиришдир. Биз ташкилот ходимлари ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, уларга мудофаа соҳасидаги бошланғич тушунчаларни берамиз, ҳарбий хизматга тайёрлаймиз. Шу билан бирга, фуқароларни оммавий техник касбларга сифатли тайёрлаб, спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшамиз.
Шуҳрат Камолов, Мудофаага кўмаклашувчи
"Ватанпарвар" ташкилоти туман ЎСТК бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶