01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 09:00
Жамият 👁 295

“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда тинчликни, осойишталикни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини, турмуши сифатини ошириш, уларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига эришиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса кексаларни эъзозлаш, уларнинг юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссаларини муносиб эътироф этиш, меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибасидан ёш авлод тарбиясида унумли фойдаланиш борасида ибратли ишлар қилинаётир. Нуронийлар, меҳнатда бошқаларга ибрат бўлаётганлар ва ёш авлод вакилларини жамлайдиган “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

Анъанага айланиб бораётган бунингдек тадбирларда юртимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, уларнинг орзу-ниятлари рўёбга чиқишига имконият яратилаётгани таъкидланмоқда, бугунгидек осуда, фаровон ҳаётнинг қадрига етиш лозимлиги тарғиб этилмоқда.

Шу йилнинг 16 январида Манғит шаҳрининг Беруний номли маҳалласида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Тадбирга маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийлари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган фуқаролар ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирга ташриф буюрганлар маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносига кириш қисмида маҳалла ҳунарманд ёшларининг меҳнати маҳсули намуналарининг кўргазмаси билан танишдилар. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, маҳалла ҳаётига доир фотосуратлар ҳам барчанинг диққатини ўзига жалб этди.

Айтиш жоизки, кейинги вақтларда ушбу маҳалла ҳудудида ҳам кўпгина ижобий ўзгаришлар бўлди. Жумладан 4 та кўчаларга асфальт ётқизилиб, йўлакчалар қурилди. Тунги ёритгичлар қўйилиб, одамларнинг тунги вақтларда ҳам бемалол ҳаракатланишларига шароит яратилди. Ҳудуддаги 31-сонли мактабга ўқувчиларнинг хавфсиз бориб-келишларини таъминлаш мақсадида мактаб олдидан ўтган улкан йўлга белгилар қўйилди. Савдо, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари сони ортди.

Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Муротбой Ҳайбуллаев бу ҳақда батафсил гапирди.

Уч авлод учрашувида маҳаллада истиқомат қилувчи меҳнат фахрийлари Озод Тажимуродов, Мавлонберган Тожибоев, Шукуржон Хўжамуродова, Малика Давлатбоева, Райма Ражабова, Зулхумор Файзуллаева, Дилором Ёқубовалар ёшларга ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида гапириб бердилар. Ёшларнинг камол топиши учун юртимизда яратилаётган имкониятларни қадрлаш, улардан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг юрт тинчлиги, тараққиёти, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидойи меҳнат қилган ва бугунги кунда ҳам маҳалладаги маданий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келаётган фахрийларга ташаккурномалар тақдим этилди.

Нуронийлар ўзларига кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар. Тадбирда ёшлар кекса авлод вакилларининг ёшлик даврида кўрган қийинчиликлари, заҳматли меҳнат жараёни ва нуронийлик даврида ҳукуматимиз ва юртдошларимиз кўрсатаётган ҳурмат-эҳтиромидан хурсанд эканликларидан улкан ибрат олганликларини таъкидлашди.

Уч авлод вакилларини бирлаштирган тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026