ҲУДУДЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ
Туманимизнинг 4-сектори ҳудудида ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Сектордаги Намуна маҳалласи ҳудудида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида қиймати 5млрд 597,2 млн. сўмлик 1 та тозаланган сув тарқатиш иншоотини янгидан қуриш ва 7,1 км. узунликдаги сув тармоқларини янгидан тортиш, Қумёп маҳалласида қиймати 6 млрд. 641,6 млн. сўмлик 1 та тозаланган сув тарқатиш иншоотини янгидан қуриш ва 10,1 км. узунликдаги сув тармоқларини янгидан тортиш ишлари амалга оширилади.
Ундан ташқари, ҳудуддаги 4 та овул ва маҳаллаларда умумий қиймати 1 млрд. 889,1 млн. сўмлик жами 8,131 км. узунликдаги ички йўллар таъмирланди.
Қангли овулининг кўчаларини жорий таъмирлаш учун 470,8 млн. сўм маблағ ажратиш белгиланган. Мазкур маблағ эвазига Аму бўйи-1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-кўчаларининг 1,960 км. қисмига тош-шағал ётқизилади. Шунингдек, Беруний номли маҳалласи Ал-Хоразмий ва Абдулла Қаҳҳор номли кўчаларнинг жами 618 метр узунликдаги қисмига асфальт қопламасини ётқизиш учун 409,8 млн. сўм маблағ ажратилди.
Ундан ташқари, Бўстон маҳалласидаги Бинокорлар, Мустақиллик, Нукус, Қўшчиғир, Нурафшон-1-,2-, Саид Аҳмад-1-, 2-, 3-кўчаларини жорий таъмирлаш мақсадида 838,0 млн. сўм маблағ ажратилиб, жами 4,618 км. узунликдаги йўлларга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилади.
Навоий номли маҳалланинг Бўстонлиқ 1-, 2-, 3-, 4-, 5-кўчаларини жорий таъмирлаш мақсадида 170,5 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Бугунги кунда барча объектларнинг тендер савдолари якунланиб, белгиланган тартибда пудратчи ташкилотлар аниқланди ва қурилиш ишлари бошланмоқда.
Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида қабул қилинган Президент Қарори орқали нафақат 4-сектор ҳудудида, балки Республикамиздаги кўплаб маҳаллаларнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг яшаш шароити яхшиланади, турмуши фаровон бўлади.
Шу ўринда айтиш лозимки, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан кўзланган асосий мақсад фақат битта - у ҳам бўлса халқ фаровонлигини таъминлашдир.
А.Сейитов, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶