16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:45
Мақолалар 👁 305

"ИСТАСАНГ БУ ФАЛАКДАН ОЙНИ ОЛИБ БЕРАМАН..."

"ИСТАСАНГ БУ ФАЛАКДАН  ОЙНИ ОЛИБ БЕРАМАН..."

Қиз боланинг ҳаётида  янграйдиган бахт қўшиғи олдин - ёр-ёр, сўнг - алла.

"Йиғлама қиз, йиғлама, тўй сеники ёр-ёр..." дея бошланади, мустақил ҳаётнинг муқаддимаси. Ҳа, тўй уники. Аммо тўйдан кейинги ҳаёт ҳам уники!.. Қиз болани ожиза санаб, хоҳлаган тарафга палахмон тошидек "отиб" юборишингиз мумкин, лекин "отилган тош" қаерга бориб тушишини билмайсиз... Бугун сизга турли хом-хаёлли  ваъдалар бераётган йигит, сизнинг тасаввурингиздаги оқ отли шаҳзода эртага "қурбақа шаҳзода"га айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Шундай экан, умр савдосида таваккал қилишга шошилмаган маъқул.

Бахт қасрини яратишингда сенга ҳамроҳ бўла оладиган инсонни излаш, пешонангга ёзилган бахтни топиш ва оила қуриш - ҳаёт қонуни.

Бир марталик умрга йўлдош танлаш... Бу лотерея ўйинига ўхшайди. Нима чиқиши пешонангдан. Фақат, лотерея ютуқсиз чиқса, бошқа лотерея сотиб олиб, ўйинни давом эттириш мумкин. Умр йўлдош масаласида эса, ютуқсиз "лотерея"ни бошқасига алмаштириб, "ўйин"ни давом эттиролмайсиз. Масаланинг оғриқли нуқтаси шунда.

Бугун эл орасида юриб, турли миш-мишларни эшитиб қоламиз. Фалончининг қизининг  тўйи бўлаётган экан, куёвни аммаси топиб берибди, ёки фалончини ўғлига холасининг қўшниси қиз топиб берибди, сингари. Эшитиб ҳайрон бўламан, бутун бошли умрингга ҳамроҳни бир ҳафта ичида топади-қўяди айримлар. Афсуски, ана шундай шошма-шошарлик билан қурилаётган оилаларнинг ҳаммасини ҳам бахтли яшаб кетаяпти деб айтолмаймиз.

... У ёш эди. Оиланинг катта қизи бўлгани учун ота-она тезроқ тенгини топиб узатиш пайига тушиб қолишди. Қизнинг севгани бор эди.  “Шунга тегаман”, деб оёқ тираб туриб олди. Уйига келган бошқа совчиларнинг ҳаммасини қайтарди. Ўша севганига турмушга чиқди. Тўйдан олдин осмондаги ойни олиб беришга сўз берган куёв номардроқ чиқди. Келинга, ой осмонда тура-турсин, ерда ўсадиган бир дона атиргул ҳам совға қилмади. Бу ҳам камдай, ора-ора ичиб келиб, хотинига: "Сен фақат қиз туғишни биласан!" дея азоб берарди. Орадан вақтлар ўтди. Бетайин эр рўзғорни ҳам эплай олмади. Шўрлик аёл кун-у тун оғир меҳнатда, мавсумий ишларда ишлади. Шу тариқа у қирқдан ошар-ошмас, оғирроқ дардга йўлиқди. Ношуд эр барибир масъулиятни ҳис қилмади. Аёлни эса қариндош-уруғлари даволатмоқда...

Дарҳақиқат, оила қуриш фақат оқ кўйлак, қора костюм-шим кийиб, даврада ўтиришдан иборат эмас. Оила бу - ваъдага вафо дегани. Оила бу - ўн саккиз ёшдаги муҳаббатни, оқибатни умр охиригача асрай билиш дегани! "Йигит қасам ичмайди, йигитнинг сўзи қасам" деган қўшиқ бўларди олдинлари. Айрим ваъдабоз куёвларга тегишлидай  бу қаторлар. Зеро, қўлингдан келадиган ишни ваъда бермас-дан ҳам қилиш мумкин. Қиз болага нима керак? Бир чимдим эътибор ва бир чимдим меҳр. Ҳаёти давомида унга ердаги бахтни, хотиржамликни бера олсангиз кифоя. Ой эса - осмонники...

Азиза МАДРАҲИМОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019