МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СИФАТИ – ДАВР ТАЛАБИ
Ҳозирги кунда мактабгача таълим мазмунини ўзига хос услубий ҳамда педагогик-психологик тажрибалар асосида бойитиб бориш давр талабига айланди. Чунки мактабгача таълим мазмуни кенг тушунча бўлиб, уни самарали амалга ошириш мактабгача таълим ташкилотининг ҳаёти, тарбиячининг таълим жараёнидаги иштирокида юзага келади.
Бизнинг 5- сонли МТТда “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” ўқув дастури асосида иш олиб борилади. Бу дастур бўйича ташкилот услубчиси Г.Йўлдошева тушунтириш ишлари олиб боради. Тарбия масканида илк ва мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбияси бўйича режага қўйиладиган давлат талабларидан кутилаётган натижага кўра, болалар билими, кўникмалари ва тарбиячининг малака кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эга. Тарбиячи давлат талаблари бўйича болада жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий-ҳиссий ривожланиши, нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари, билим жараёнининг ривожланиши, ижодий ривожланиш бўйича билимга эга бўлиши керак. Бу билимларни болага сингдиришда тарбиячиларнинг роли катта. Ҳар бир болага меҳр кўрсатиб, тарбия жараёни ташкил этилса, албатта, кутилган натижага эришилади.
Шу вазифаларни адо этишда болаларнинг соғлом ва бақувват, зийрак бўлиб улғайишида ота-оналар ҳам бефарқ бўлмасликлари керак. Зеро, ота-оналарнинг ўз фарзандлари камолотини яратишдаги роли мактабгача таълим ташкилоти мақсадлари ва мазмуни билан уйғунлашгандагина, аъло натижаларга эришиш мумкин.
Феруза РИЗАЕВА,
5-сонли МТТ тарбиячиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶