01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 04:23
Жамият 👁 136

ЯНГИ КИТОБЛАРНИ ЎҚИНГ

 ЯНГИ КИТОБЛАРНИ ЎҚИНГ

Туманимизда фаолият юритаётган “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, иқтидорли ёшларнинг ижодий ишларини оммага таништириш, уларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Турли лойиҳалар доирасида  болалар ва ёшлар маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкилотимиз қошида 10 минг дона китоб жамғармасига эга кутубхона ташкил этилди.

Ҳозирги кунда кутубхонамизнинг аъзолари бўлган мактаб ўқувчилари, ёшлар, катта ёшдаги фуқаролар кутубхонамиздан турли жанрлардаги китобларни олиб ўқиб, улкан ҳаёт сирларидан баҳраманд бўлмоқдалар.

Кутубхонанинг китоб жамғармасини кенгайтириш ҳам муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда. Бу ишларда  “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳомийлик қилмоқда.

Яқинда кутубхонамизга 253 дона янги бадиий китоблар олиб келинди. Олиб келинган чет эл муаллифлари қаламига мансуб адабиётлар, ўзбек адабиётининг дарғалари томонидан битилган назм ва шеърият дурдоналари, мумтоз адабиёт намуналари, детектив қиссалар ҳеч бир китобхонни бефарқ қолдирмайди, албатта.

Мамлакатимиздаги таниқли ноширларнинг беминнат хизматлари туфайли туманимиз китобхонларига яхши таниш бўлган машҳур чет эл ёзувчиларидан Ги Де Мопассан, Артур Конан Дойл, Жеймс Хедли Чейз, Дейл Карнеги, Эрнест Хемингуэй, ўзбек адабиёти намоёндаларидан Алишер Навоий, Абдулла Қодирий, Ойбек, Одил Ёқубов, Асқад Мухтор, Пиримқул Қодиров асарлари кутубхонамизнинг китоблар жавонидан ўрин олди.

Ҳалима Худойбердиеванинг 4 жилдлик сайланма тўплами  шеърият ихлосмандлари учун улкан совға бўлди.

Бундан ташқари, Сирожиддин Саййид, Эшқобил Шукур, Бобур Бобомурод ва бошқа шоирларнинг янги шеърий тўпламлари ҳам китобхонларимизни бефарқ қолдирмайди, деб ишонамиз.

Кутубхонамизнинг мумтоз адабиётлар жавони ҳам янги, камёб адабиётлар билан бойиди.

Шунингдек, “Уруш кўрган ёзувчилар” туркумидан Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, “Дарё ортидаги йиғи” асарлари ҳар бир ўқувчини ўзига тортади. Бу китобларда Афғонистон тупроғида бўлиб ўтган урушларда юртдошларимизнинг  бошидан кечирган жанговар ҳаёт йўли ишончли тарзда ҳикоя қилинган.

Айнан шу мавзудаги “Афғон шамоли” деб номланган 12 та тўплам ҳам бири-биридан қизиқарли воқеаларга бой.

Қизиқарли китобларни олиб ўқишга қизиқсангиз, кутубхонамизга келинг.

Маънавият дурдоналари бўлган адабиётлар билан танишиб, баҳра олинг.

Ўрозали РЕЙИМОВ,

“Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026