01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 05:46
Жамият 👁 214

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДА СУМАЛАК САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДА СУМАЛАК САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўлкамизга фасллар келинчаги бўлган баҳор ташриф буюриши билан ёши улуғ онахонлар, кайвони аёллар сумалак сайлларини бошлаб юборишади. Сумалак сайли – Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбирдир. Сумалак Наврўзнинг шоҳ таоми ҳисобланиб, хушхўр ва тансиқ таом ҳисобланади.

Амударё туманидаги овул ва маҳаллаларда ҳам қадимдан бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган сумалак сайллари бошлаб юборилди. Худди шундай тадбир Қиличбой овулида ҳам бўлиб ўтди.

Овулдаги 83-сонли мактабда бўлиб ўтган ушбу сумалак сайлида мактаб жамоаси билан бирга овул аёл-қизлари ҳам фаол иштирок этдилар. Эрта тонгдан мактаб ҳовлисига катта дошқозонлар келтирилди. Ўтинлар ғамланиб, сувлар келтирилди, қизлар ва келинчаклар текис униб чиққан буғдой майсаларини кели-келисопларда туйиб, онахонларга етказиб бериб туришди.

Уларга буғдойни маромига етказиб ундирган мактабдаги ёши катта аёллардан бири бўлган Сайёра опа Йўлдошева бошчилик қилди. Қозон қайнагунича Қиличбой овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Соҳиба Собирова ҳамда мактаб директори Дилафрўз Исмоиловадан бошлаб, маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари Аноргул Холимбетова, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Муҳайё Ўрозметова, ўқитувчилар Муқаддас Оллаберганова, Гуландом Шомуродова ҳамда мактабнинг бошқа ўқитувчилари, ўқувчилар барча-барчаси фаол қатнашишди. Қозонга буғдой шираси қуйилиб, бир маромда қайнай бошлагач, баҳорий кайфият бошланган сумалак сайли ўйин-кулгуларга уланиб кетди.

Биз биламизки, асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли каби миллий қадрият ва анъаналаримиз халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу гўзал удумларда табиатдаги ўзгаришлар, фасллар алмашинуви, эътиқодий қарашлар ва аждодларимиз кўнглидан кечувчи ҳис-туйғулар ўзининг ифодасини топган. Ҳозиргидек қадимда ҳам сумалакни асосан аёллар тайёрлашган. Сумалак тайёрлашни ўзига хос маросим қилиб ўтказишган. Қозон атрофида суҳбатлар қурилиб, ҳикоялар, эртаклар, ривоятлар ва латифалар айтилган.

Шу куни қиличбойликлар ҳам таом тайёр бўлгунча қўшиқлар куйлаб, рақсларга тушишди, лапарлар айтиб хурсандчилик қилишди. Ёши улуғлардан турли ривоятлар тинглаб, эрталабгача бўлган вақтларини мазмунли ўтказишди. Қўни-қўшнилар билан биргаликда таом пишириб, бир қозонда тайёрланган овқатни ҳаммалари баҳам кўришди.

Сайилга келганлар учун мактабда бетакрор истеъдод соҳибаси, жўшқин ва сермазмун ижоткор, ҳамиша порлоқ юлдуз Зулфия Исроилова таваллудининг 108 йиллигига бағишланган тадбир ҳам ташкил этилди. Атоқли шоира таваллудига бағишланган "Ҳамиша порлоқ юлдуз" номли ушбу давра суҳбати ва адабий-бадиий кеча давомида мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари шоира ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб бердилар. Ўқувчилар шоиранинг шеърларидан намуналарни чиройли, ифодали айтиб, барчага янада кўтаринки кайфият бахш этишди. Мазмунли ўтган тадбир ҳаммага жуда манзур бўлди.

Мактаб ҳовлисида ташкил этилган сумалак сайли эсда қоларли, таассуротларга бой тарзда ўтди. Сумалак кўпчиликнинг меҳнати билан маромига етиб, жуда ширин бўлиб пишди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026