15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 17:59
Жамият 👁 358

САЙЁР СУДДА ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 7 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

САЙЁР СУДДА ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 7 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан сайёр суд ўтказилди.

Сайёр судда Жиноят ишлари бўйича туман Амударё туман суди, Прокуратура, Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи масъуллари қатнашишди. Ушбу сайёр суд мажлисида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларига суд томонидан ҳукм қилинган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси талаблари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги 7 та тақдимномалар кўриб чиқилди. Натижада, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган 7 нафар маҳкум Жиноят Кодексининг инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Судда иши кўрилаётган маҳкумларнинг барчаси туман фуқароси эканлиги, улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра жазога тортилгани, ҳозирги кунда белгиланган жазонинг маълум қисмини ўтагани тўғрисида маълумот берилди. Маълум бўлишича, ушбу маҳкумларнинг 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25-, 169-моддаларига кўра жазога тортилган. У савдо фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятларидан бирига ишчи сифатида қабул қилинган ва ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда. Маҳкум жазони ўташ тартиб ва қоидаларига тўлиқ амал қилмоқда. Шу сабабли унинг ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш масаласини кўриб чиқишлик учун судга тақдимнома киритилган.

Ундан ташқари, Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган яна бир шахс ҳам оилавий корхонага ишчи бўлиб қабул қилингани, ҳозирги кунга қадар ишлаб келаётгани, жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига қатьий ўтгани, белгиланган тартибларига амал қилаётгани сабабли муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш масаласини кўриб чиқиш учун судга тақдимнома юборилган. Шунингдек, Кодекснинг 105-моддаси билан 3 йилдан зиёд муддатга, 128-моддаси билан 1 йил муддатга, 266-моддаси билан 3 йил муддатга, 211-моддаси билан 2 йил муддатга, 118-моддаси билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган бошқа маҳкумларни ҳам Пробация назорати давомида муносиб хулқ-атворда бўлганлиги сабабли муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш масаласини кўриб чиқишлик учун судга тақдимнома киритилган.

Суд иши давомида маҳкумларга тегишли ҳужжатлар бирма-бир ўрганилди, томонларнинг кўрсатмалари тингланиб, бир хулосага келинди. Жазо ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, суд томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги учун 7 нафар маҳкум ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олган ушбу шахсларга зиммаларидаги мажбуриятлар яна бир бор тушунтирилди. Жазодан озод қилинганлар жиноятининг оқибатларини тўла англаб етганлигини, тузалиш йўлига ўтганлигини, эндиликда ўзларига берилган бу имкониятдан оқилона фойдаланишини айтиб, давлатимизга ва масъулларга миннатдорчилик билдиришди.

Бу каби тадбирлар пофилактик ишлар самарадорлигини ошириб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлайди.

А.Сафаров, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

Р. Искандаров, туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019