02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 06:55
Жамият 👁 381

11-СОНЛИ МАКТАБ ЖАМОАСИ ҲУДУД АҲОЛИСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАДИ

11-СОНЛИ МАКТАБ ЖАМОАСИ ҲУДУД АҲОЛИСИ БИЛАН БИРГАЛИКДА НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАДИ

Юртимизга файзу-тароват бахш этиб, Наврўзи олам ташриф буюрмоқда. Бу қутлуғ ва қадим байрамни бутун элимиз катта хурсандчилик билан қарши олмоқда. Ушбу байрам муносабати билан ҳудудларда, корхона-ташкилотлар ва таълим муассасаларида ҳам байрам тадбирлари бошлаб юборилди.

15 март куни Қипчоқ шаҳарчасидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Хуш келдинг, ўлкамга Наврўз” деб номланган катта тадбир ўтказилди. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қундузой Холмуродова бошчилигида ташкиллаштирилган ушбу байрам тадбири муносабати билан мактаб ҳовлиси ва фойеси байрамона безатилди. Ўқувчилар ўзлари ясаган, баҳор белгиси бўлган ранг-баранг гуллар ва шарлар ҳовлига янада файз бахш этди.

Шу куни эрта тонгдан мактаб ҳовлисига катта дошқозон ўрнатилиб, миллий таомларимиздан бири бўлган гўжа пиширишга ҳаракат бошланди. Мактаб психологи Дилноза Шомуродова ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Эркиной Якубова бош-қош бўлган бу таом меҳмонлар келгунича тайёр бўлди.

Байрамга ўқитувчи ва ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, фахрий устозлар, шаҳарча аҳолиси ташриф буюрди. Тадбир меҳмонларини ҳудуддаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг оркестр жамоаси баҳорий куйлар билан қарши олишди. Меҳмонлар баҳорий ва миллий таомлар билан безатилган дастурхонга таклиф этилди.

Байрам тадбирини мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Мунира Камолова олиб борди. Сўзга чиққанлар барчани Наврўз айёми билан муборакбод этишди. Шунингдек, халқимиз орасида асрлар давомида катта шоду-хуррамлик билан нишонланиб келаётган айёмнинг шукуҳи ўзгача эканлигини таъкидлашди. Мактабда амалга оширилаётган эзгу ишлар, эришилаётган ютуқларни ҳам тилга олиб ўтишди.

Тадбирда мактабнинг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари, ҳудуддаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, 21-сонли Болалар санъат ва мусиқа мактаби ҳаваскор-ёшлари томонидан катта мусиқий дастур намойиш этилди. Байрам иштирокчилари ўзларининг баҳор ва Наврўз ҳақидаги шеърлари, дилтортар куй-наволари ҳамда самимий табриклари билан меҳмонларни хушнуд этдилар. Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Мактабнинг ўқувчи-қизлари ўзлари кийиб келган миллий атлас ва адрас либосларида, йигитлар эса ўзларига ярашган дўппилар, оқ яктагу-қийиқчалар, беқасам чопонларда рақслар ижро этиб, байрамга алоҳида шукуҳ, кўтаринки кайфият бағишлашди. Дастурдан ўрин олган ўқувчилар иштирокидаги лапарлар, миллий ўйинлар ҳамда умрбоқий урф-одатларимиз акс этган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Тадбир давомида мактабнинг ўқувчи ва ўқитувчилари томонидан безатилган байрамона дастурхондаги миллий таомлар татиб кўрилди. Меҳмонларга шу ернинг ўзида ҳамжиҳатликда тайёрланган миллий таом гўжа ҳам тортилди. Ёшу-қари хурсандчиликда, тинчлик-омонликда қарши олинаётган ушбу кунларга шукроналар айтиб, элу-юртга осойишталик, қут-барака тилашди. Наврўзнинг инсонларни ҳамжиҳатлик, бирдамликка чорловчи эзгу сифатлари ҳақида сўз юритишди.

Наврўз ана шундай улуғвор ва кўтаринки руҳда ўтадиган севимли байрам. Унинг ташрифи каттаю кичикка бирдек хурсандчилик улашади. Байрамга ташриф буюрган меҳмонлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар юз-кўзида баҳорий кайфият уфуриб, кўнгиллар билан бирга чеҳралар ҳам ёшаргандек бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026