01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 03:03
Жамият 👁 187

ЙЎЛЛАРДА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

ЙЎЛЛАРДА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Мамлакатимизда автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, тезликни меъёрдан ошириши ёки йўл белгиларига бўйсунмаслиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари тобора кўпаймоқда. Бунинг оқибатида беайб инсонларнинг жабр кўраётгани эса жуда ачинарли.

Юртимиз ҳудудларида 2022 йилда 2356 нафар фуқаролар йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этган. Уларнинг орасида болалар, ҳатто гўдаклар ҳам бор. Бунингдек ҳолатларнинг камайишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг фармойишига кўра йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга синов тариқасида янги тизим – “Маҳаллабай” тизими жорий этилмоқда. Ҳудудларда йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилаётган ушбу янги тизимда йўл патруль хизмати ходимлари ҳудуддаги криминоген вазият, транспорт воситалари сони, аҳоли сони, автомобиль йўлларининг узунлиги, транспорт воситаларининг оқими, ижтимоий объектлар сонига қараб бириктирилади ва фаолияти доимий назорат қилиб борилади.

Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳудудларда йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларга қарши курашиш бўйича “Маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилаётганлиги муносабати билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Салауат Казбеков, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов, бўлим йўл-патрул хизмати ходимлари, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очди ва кун тартибида кўрилаётган масанинг муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, подполковник Салауат Казбеков сўзга чиқиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларга қарши курашиш бўйича жорий этилаётган янги тизим бўйича кенг тушунтириш берди.

Йиғилишда ҳудудларга биркитилган 10 нафар йўл-патрул хизмати ходимларга юкланадиган вазифалар хусусида тўлиқ маълумотлар берилди. Маҳаллалардаги криминоген вазиятни барқарорлаштириш, йўл инфратузилмаси аҳволини ўрганиш ва назорат қилиш, ижтимоий объектлардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудлар бўйича ўз вақтида профилактик тадбирларни ташкиллаштириш, ҳайдовчиларни тайёрлашни назорат қилишнинг синов тариқасида жорий этилаётганлиги – йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатида инсонларнинг жабрланишининг олдини олишга қаратилганлиги баён этилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026