БАҲОРНИ МАДҲ ЭТУВЧИ ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
“Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга кенг жалб қилиш ҳамда ногиронлиги бўлган ёшлар орасида “Беш муҳим ташаббус” тамойилларини жорий этиш орқали ижтимоий-маънавий юксалтиришга кўмаклашиш мақсадида “Баҳор – яшариш ва янгиланиш фасли” мавзусида иншолар танловини эълон қилган эди.
Ногиронлиги бўлган ёшларнинг адабиётга қизиқишини ошириш ва истеъдодларини юзага чиқариш ниятида ташкил этилган мазкур танловда туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган имконияти чекланган ёшлар ўз ижодий ишлари билан фаол иштирок этишди.
Танловга ҳавола этилган иншолар таҳририят ижодий жамоаси томонидан очиқлик ва шаффофлик асосида адабий-бадиий талаблар асосида ўрганиб чиқилиб, мазмунан бой, услубий жиҳатдан танлов талабларига мос келадиган иншолар танлаб олинди.
Унга кўра, 40-сонли мактаб ўқувчиси Бахтигул Абдураҳманова ёзган иншо 3-ўринга, 36-сонли мактаб ўқувчиси Рухшона Тўраеванинг иншоси 2-ўринга, 83-сонли мактаб ўқувчиси Кумушой Қозоқова ёзган иншо фахрли 1-ўринга муносиб кўрилди.
Баҳор фаслини бири-биридан гўзал ҳис-туйғулари орқали жўшқинлик билан тасвирлаб, ўз фикрлари билан бошқаларнинг қалбларига ҳам жўшқин кайфият улашишга интилиб, она Ватанимизнинг бағрини яшнатиб юборган баҳор образини маҳорат билан гўзал сатрлар ила чизиб берган ғолиб ўқувчилар “Менинг оилам” газетаси таҳририяти томонидан тақдирландилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶