Янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Хабарингиз бор, 2023 йил 30 апрель куни юртимизда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги Конституцион қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказилади.
Албатта, ўз оиласи, фарзандлари, юрти тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимиз унда фаол иштирок этиши лозим. Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарзда тушунтириш мақсадида Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан юртимиз бўйлаб кенг турда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Мана шундай тарғибот тадбирларидан бири 25 март куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Санобар Хўжамуратова, Яхшимурат Ахмедовлар иштирок этишди. Шунингдек йиғилишда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, сиёсий партия раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланиб, Референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиб, конституцияда белгиланган бурчини бажармоғи лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясидаги моддалар сони 128 та бўлган бўлса, янги таҳрирда моддалар сони 155 тани ташкил этиб, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, амалдаги Конституциямизнинг 65 фоизига ўзгартириш киритилмоқда.
Йиғилиш давомида депутат Санобар Хўжамуратова янгиланаётган конститутциявий қонун лойиҳаси матнининг 50- ва 52-моддаларида мактаб ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар мустаҳкамлаб қўйилаётганини айтиб ўтди.
Шунингдек, янгиланаётган Конституциямизда болалар меҳнати тақиқланиб, аввалги йиллардагидек пахта терими, чопиғи, тозалаш супур-сидир ишлари билан ўқувчи ва ўқитувчиларни мажбурий шуғуллантириш мутлақо таъқиқланганини айтиб, барчани 30 апрель куни ўз келажаги ва ҳақ-ҳуқуқи учун овоз беришга чақирди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова барча депутатлардан ўз сайлов округларида тарғибот тадбирларини жадал суръатларда олиб боришлари лозимлигини ва бунда албатта оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш зарурлигини қайд этиб ўтди. Депутат Зумрад Бекатованинг тарғибот тадбирлари тумандаги барча маҳаллаларда давом этади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶