САЙЁР ҚАБУЛДА СУД-ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари томонидан суд-ҳуқуқ масалаларига доир сайёр қабул ташкил этилди.
Шу йил 25 март куни Ўрта қалъа овули ва Беш овул маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, судга ва бошқа ҳуқуқ органларига мурожаат қилиш тартиби, фуқаролар мурожаати тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шундан сўнг, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Қабулда 15 нафар фуқаро турли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатлардан 2 таси отасидан қолган кўчмас мулкка кадастр ҳужжатини тайёрлаш, 2 таси ЙХҲБ томонидан солинган жарима жазосидан норозилиги, 3 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш масаласида, 4 таси яшаб турган хонадонининг кадастр ҳужжати бўлмаганлиги сабабли Кадастр агентлиги жарима қўллаганлигидан норозилиги ва бошқа масалалар юзасидан бўлди.
Сайёр қабул давомида янгиланаётган Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳам кенг тушунтиришлар берилди.
Фуқаролар бу масала юзасидан ҳам ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олдилар.
А.Сафаров, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶