ОРОЛ – МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА
Орол денгизи…. Инсонлар хатоси туфайли қуриб бораётган денгиз. Қирғоқларни соғинган сув мавжлари, қайиқларни соғинган балиқчилар, қанчадан-қанча қирилиб кетган жониворлар, ўз уйларини мажбуран ташлаб кетган инсонларни ўйласам, қалбим зирқирайди. “Қани олдинги Оролим!” дея ҳайқиргим келади. Биргина ўйламай қилган инсон хатоси шунча қимматми?
Денгиз чўл минтақасида жойлашганидан унинг юзасидан ҳар йили 1 метр қалинликдаги сув буғланган. Ўтган асрнинг бошларидан сув сатҳи пасая бошланган. Суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида Амударё ва Сирдарёнинг дельтасига қуйиладиган сув миқдори камайган. Сувнинг сифати ёмонлашиб, ичиш учун яроқсиз аҳволга келган.
Биз яхши биламизки, ҳар бир жонзотнинг тириклиги сув билан. Орол денгизи қуриши натижасида туз, чанг ҳавога кўтарилиб, одамлар орасида турли касалликлар кўпайди. Айниқса, аёллар ва болалар орасида онкологик касалликлар учрамоқда. Денгиз тубидан кўтарилган чанг, туз тўзони, атмосфера ифлосланиши кундан кунга ортиб бормоқда. Бугунги кунда аҳоли ифлосланган очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланади. Денгизга яқин жойда яшовчи аҳолининг кўп қисми ўз турар-жойини ташлаб кўчиб кетмоқда.
Орол денгизини сақлаб қолиш мумкинми? Илмий маълумотларга қараганда, Орол тарихда кўп марта ўз шаклини ўзгартирган ва қуриб қолган. Ҳозирги вақтда Орол муаммоси Ўрта Осиё ва бутун дунёнинг умумий муаммосига айланиб улгурди. Денгиз ҳозирда “ўлик денгиз” деб ҳисобланмоқда. Тирик организм денгизда деярли йўқ. Орол денгизининг қуриши иқлимга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Мен умид қиламанки, биргаликда ҳаракат қилсак, албатта, уни қутқариб қоламиз.
Жавлонбек Ўрозалиев, 36-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶