ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЭРТА НИКОҲНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
40-сонли умумий ўрта мактабида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида юқори синф ўқувчиларининг ота-оналари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мактаб директори С.Хўжамурадова, мактаб маъмурияти, мактаб психолог инспектори К.Бекманова, Янгиобод МФЙ раиси Р.Рўзметов, синф раҳбарлари, 102 нафар ота-она қатнашди.
Йиғилишни мактаб директори С.Хўжамурадова кириш сўзи билан очиб, ўтказилаётган маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий ва ҳуқуқий тадбирнинг мақсади ва кун тартибига қўйилган маъруза моҳияти ҳақида қисқача тўхталди.
Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан туман ИИБ психолог-инспектори К.Бекманова ўз маърузасида бугунги кунда оз бўлса-да учраб турган вояга етмаган қизларни турмушга бериш, уларни таълимдан ажратиб олиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикрларини билдирди. Вояга етмаган қизларни эрта турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, ногирон болалар туғилишининг олдини олиш, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлашда тиббий текширувларнинг аҳамияти тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Шундан сўнг, Янгиобод МФЙ раиси Р.Рўзметов ҳам сўзга чиқиб, ёшлар умумтаълим мактабида 11 йиллик таълимни олишлари шартлигини тушунтирди. Шунингдек, илм олиш, маърифатли бўлиш, ҳаёт учун зарур бўлган барча кўникмаларни ўрганиш қизлар учун ҳам муҳимлигини, илмли ва касб-ҳунарли аёлгина фарзандини комил инсон қилиб тарбиялашга интилишини айтиб ўтди. ундан ташқари, никоҳдан ўтишдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиб, кенг тушунчаларга эга бўлдилар.
Умида Каримова, 40-сонли мактабнинг ижодий-масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶