ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ
Республикамизда ёшларнинг маънавий, жисмоний камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг Конституциявий-ҳуқуқий асослари яратилган ва у изчил амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг қабул қилиниши мамлакатимизда ёшларга катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
Турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларимизни рағбатлантириб бориш мақсадида “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилди. Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини ўз ичига олган бешта муҳим ташаббус амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ёшларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Бунингдек улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлашда профилактика инспекторлари ҳам муносиб иштирок этишлари лозим.
Достонбек КАМОЛОВ, ИИВ Академияси 315-гуруҳ курсанти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶