15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 15:36
Жамият 👁 305

САЙЁР СУДДА АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛА ЯРАШТИРИЛИБ, БИР ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

САЙЁР СУДДА АЖРИМ ЁҚАСИДАГИ ОИЛА ЯРАШТИРИЛИБ, БИР ТАШКИЛОТ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари суд орқали ҳимояланишини таъминланиб, барча ишлар қонунда белгиланган муддатларда одилона кўриб чиқилмоқда. Суд ишлари адолатпарварлик тамойиллари асосида кўрилаётгани, қонун устуворлиги таъминланаётгани фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада оширмоқда.

Бугунги кунда суд томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ суд томонидан фуқаролик ишларини сайёр суд мажлисларида кўриш амалиёти ҳам йўлга қўйилган.

25 апрель куни Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида шу ҳудудда яшовчи фуқаро томонидан берилган даъво аризага кўра никоҳни бекор қилишга доир иш кўрилиб, ажрашиш арафасидаги оила яраштирилди. Суд мажлисида Фуқаролик ишлари бўйича туман суди ва фуқаролар йиғини масъуллари, даъвогар ва жавобгар томонлар, маҳалла фаоллари қатнашишди.

Бўлиб ўтган ушбу судда бир оиланинг арзимаган сабабларга кўра ажрашиш ҳақида Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани судига ариза билан мурожаат қилгангани, 2022 йил 19 ноябрь кунги суд ажримига кўра тарафларга ярашиб олиш учун 6 ой муҳлат берилгани маълум қилинди. Судда баён қилинишича, ушбу оилада эр-хотин аввал бахтли ҳаёт кечиришган. Икки нафар фарзандли бўлишганидан кейин эр оиласи, фарзандлари келажаги учун пул топиш мақсадида Россия давлатига ишлашга кетган.

Шундан сўнг, оилада қайнота-қайнона ва келин ўртасида келишмовчиликлар, турли можаролар келиб чиқа бошлаган ва оқибатда келин фарзандларини олиб, ота-онасиникига кетиб қолган. Турмуш ўртоғи Россия давлатидан қайтиб келганидан кейин ҳам бу келишмовчиликлар давом этган ва оила ажрашишга қарор қилган. Суд томонидан оилани сақлаб қолиш мақсадида берилган 6 ой муддат давомида ёшлар, қудалар бир-бирини тушуниб, муросага келишган. Энг муҳими, иккала томон ҳам норасида гўдакларнинг тирик етим бўлиб қолишни исташмаган. Натижада эр-хотин ярашиб, бирга яшай бошлашган.

Суд давомида даъвогар аризасини кўрилмасдан қолдиришни сўради. Шунга кўра суд Фуқаролик процессуал Кодексининг тегишли моддасига биноан даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарди.

Шу куни Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида жойлашган Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги биносида ҳам сайёр суд ўтказилди. Судда туман Адлия бўлими томонидан фуқаролар манфаатини кўзлаб берилган даъво ариза бўйича жавобгар, яъни Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари томонидан ходимларга тўланмасдан қолган қўшимча устама ҳақларини ундириш ҳақидаги иш кўрилди. Ушбу суд мажлисида даъвогар – туман Адлия бўлими вакили, асосий даъвогарлар ва жавобгар вакиллари қатнашдилар.

Судда иштирок этган туман Адлия бўлими вакили Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ойлик маошларини қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўланмасдан қолган қўшимча устама ҳақларини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, туман Адлия бўлимига мурожаат қилгани, шунга кўра Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида ўрганиш ишлари ўтказилганини маълум қилди.

Ўрганишлар давомида даъвогар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги директори лавозимига ишга қабул қилингани, шунингдек, яна 42 нафар шахс турли лавозимларда ишлаб келаётгани аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июль кунги 530-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан Ўрмон хўжалиги соҳаси ходимлари учун иш стажига қўшиб тўланадиган устама пулларини тўлаб бериш белгилангани, лекин Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги томонидан шу ерда ишловчи ходимларга бугунги кунга қадар ойлик иш ҳақига қўшимча тўланиши лозим бўлган жами 246 млн. 775 минг 652 сўм тўланмагани ҳам маълум бўлган.

Суд давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига асосан, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақини тўлаши шартлиги, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши кераклиги ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилгани айтиб ўтилди. Шунга кўра ва қонун талабларидан келиб чиқиб, жавобгар Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигидан давогарларнинг фойдасига тўланмасдан қолган жами 246 млн. 775 минг 652 сўм қўшимча устама пулларини бюджетдан ундириб бериш сўралди.

Суд мажлисида жавобгар Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ишончли вакиллари даъво аризани тан олиб, Ўрмон хўжалигида ишловчи ходимларнинг тўланмасдан қолган қўшимча устама ҳақларини тўлаб беришини, даъво аризани қаноатлантиришга қаршилиги йўқлигини билдирди.

Суд тарафларнинг иш юзасидан берган тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини ишдаги мавжуд далиллар ва ишда аниқланган ҳолатлар ёрдамида атрофлича текширган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.

 Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019