12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:52
Жамият 👁 445

18 май – халқаро музейлар куни: АМУДАРЁ ТАРИХИЙ-ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ – ХАЛҚИМИЗ ЖОНЛИ ТАРИХИНИНГ БИР БЎЛАГИ

18 май – халқаро музейлар куни: АМУДАРЁ ТАРИХИЙ-ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ – ХАЛҚИМИЗ ЖОНЛИ ТАРИХИНИНГ БИР БЎЛАГИ

Мамлакатимизда музейлар, ҳатто очиқ осмон остидаги музей-шаҳарлар кўп. Албатта, ҳар бир музей халқимиз маънавий-маърифий ҳаётининг, жонли тарихининг бир бўлаги. Амударё туманининг тарихий-ўлкашунослик музейи билан танишган ҳар бир инсон буни дилдан ҳис этиши табиий. Чунки музей нафақат Амударё туманининг қадим ўтмиши, балки бугунги буюк ўзгаришлар, туман ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатларга бойлиги билан ҳар бир қалбда катта таассуротлар уйғотади.

Ташкил этилганига энди 2 йил бўлган музей бугунги кунда туманга ташриф буюрувчи меҳмонлар ва ёшларнинг севимли масканига айланган. Салкам 500 экспонатга эга музей 2021 йилнинг 8 май куни, яъни 18 май – Халқаро музейлар куни арафасида тантанали равишда очилди.

Музей экспонатларининг ҳар бирининг ўз тарихи, халқимизнинг бугунги кунида тутгувчи маънавий ўрни бор. Халқ ана шу маънавий узвийликдан куч олади. XVI-XVII асрдан то бугунги кунгача бўлган амударёликлар тарихи акс этган тошга айланган дарахт, XVI-XVII асрларда Хива ва Бухоро хонликлари томонидан зарб этилган мис тангалар, тошдай қотган чой, бундан 200 йиллар аввал аждодларимиз фойдаланган дазмол, тошчироқ, куви, чиғир, кели-келисоп, ўғир, сопол идишлар, балиқчи боболар фойдаланган қайиқ, жаҳонга машҳур манғитлик физик-кибернетик олимлар, ака-ука Мухтор ва Амин Саидовларни улғайтирган ҳалинчак, иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, чойкўллик Қодир бобо кийган “пўстин”, машҳур туркман гиламлари, Амубўйи аёлларининг ноёб тақинчоқлари, мурсаклари, мусиқа асбоблари, айниқса, XVIII асрда яшаган манғитлик меъмор Эшмуҳаммад наққош томонидан ишланган ўймакор эшиклар музей экспонатларига алоҳида жозиба бағишлаган.

Шунингдек, музей экспонатлари ичидан жой олган амударёлик ижодкорлар қаламига мансуб китоблар, Амударё туман матбуотининг тараққиёт босқичлари ҳақида ҳикоя қилувчи 1934 йилдан 2023 йилгача бўлган даврдаги газеталарнинг нодир нусхалари ҳар бир келгувчининг эътиборини тортади.

Дарвоқе, буюк меъмор Эшмуҳаммад наққош XVIII асрда яшаб, ўзининг мустаҳкам шарқона меъморий ечимга эга лойиҳалари билан нафақат Манғит ва Гурлан бекликларида, балки Хива хонлигининг барча ҳудудларида яхши танилган. Элпарвар, ўзи туғилган маконни ободон кўришни истаган Эшмуҳаммад наққош Манғит қалъасининг янги меъморий лойиҳасини ишлаб чиқади. Лойиҳа шу қадар пухта ишланадики, унда қалъадаги ҳар бир иншоот, кўча ва гузар, агар қурилган тақдирда, Хива шаҳридан кам бўлмаслиги, ҳатто миноралари баландлиги Хива минораларидан ҳам баландроқ бўлиши назарда тутилган Эшмуҳаммад наққошнинг лойиҳаси билан танишган хон Манғит қалъаси Хива хонлигининг шимолдаги мустаҳкам қўрғонларидан бирига айланишини истаб, лойиҳани маъқулласа-да, хоннинг атрофидаги айрим ғаламис мулозимлар Манғит қалъасининг бу даражада бекам-у кўст бўлишини ёқлашмайди ва Эшмуҳаммад наққошни йўқ қилиш пайига тушадилар. Ниҳоят, улар мақсадига етишадилар. Хўжайли шаҳридан муҳим юмуш билан қайтаётган Эшмуҳаммад наққошни Манғит қалъасининг шимолий-ғарбидаги “Қайсар ёп” бўйида буғизлаб, ёпга ташлаб юборадилар.

Ҳамма замонларда ҳам халқ ичидан чиққан манқуртлар эзгулик йўлига тўсиқ бўлишган. Агар шундай бўлмаганида бу жафокаш халқ юз йиллаб мўғуллар асоратида яшамасди, Темур Малик билан Жалолиддин Мангубердилар фожеали ўлим топмасди. Агар ана шундай манқуртлар ўз ватандошлари кўзини чўқимаганларида Ҳиндистондаги афсонавий Тожмаҳал Ўзбекистон бағрида қурилган бўларди. Эшмуҳаммад бобомизга ҳам бу қадар торлик, душманлик қилишмаганида эди, она шаҳримиз Манғитнинг қиёфаси тамоман бошқача бўларди. Яхшиям мустақил бўлдик, мана, тарихий илдизларимиздан куч олаётирмиз.

Тарихни ортга қайтариб бўлмагани каби инсоният қилган хатоларни ҳам тўғрилашнинг асло иложи йўқ. Музей экспонатлари эса ўз тарихи билан инсонларни огоҳликка, миллий-маънавий қадриятларга садоқат билан яшашга ундаб туради.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026