30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:45
Жамият 👁 376

ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ!” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Фотогалерея

Инсоният давомчилари, келажак эгалари бўлган болажонлар ҳар бир оиланинг қувончи. Уларнинг самимий табассумидан олам ёшаради. Болажонлар орзиқиб кутадиган 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида бутун дунё болалар шодлиги, беғубор кулгулари билан тўлиб, янада яшнаб кетади. Болажон халқимиз шу кунги байрамни кўнгилочар масканлар, истироҳат боғларида ўз фарзандлари билан нишонлашади ва уларга байрамона кайфият, кўтаринки руҳ улашишади.

Амударё туманидаги Маданият ва истироҳат боғида ҳам ушбу байрам муносабати билан “Болаларга беринг дунёни!” деб номланган катта тадбир ўтказилди.

1 июнь куни турфа гуллар, бахтли болаликни тараннум этувчи шиорлар ва бошқа байрамона безаклар билан безатилиб, янада файзга тўлган Истироҳат боғига туманимизнинг барча ҳудудларидан болажонлар ота-оналари билан бирга ташриф буюришди. Турли эртак ва мультфильм қаҳрамонларидан гуллар, ранг-баранг шарлар, ота-оналаридан турли ўйинчоқлар ва китоблар кўринишидаги совғаларни олган болажонлар хурсандчилиги янада чексиз бўлди. Айниқса, боғдаги турли кўргазмалар ташкил қилинган ҳудудлар катта ва кичик ёшдаги болалар билан тўлди. Ушбу кўргазмаларни кичкинтойлар катта қизиқиш билан томоша қилишди.

Боғнинг энг сўлим ерида жойлашган махсус томошагоҳда эса туман Маданият ва туризм бўлими томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳокми ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, “Баркамол авлод” болалар мактаби масъуллари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, тарбиячи ва тарбияланувчилар қатнашишди.

Тадбирни туман ҳокими Султанбой Йўлдашев очиб берди ва юрт келажаги бўлган болажонларни байрам билан табриклади. Шунингдек, тумандаги 207 минг 483 нафар аҳолидан 76 минг нафарини вояга етмаганлар ташкил қилишини, шундан 3-7 ёшдаги болалар сони 16 минг 841 нафарлиги, улардан 12237 нафари, яъни 72,7 фоизи ҳудуддаги 132 та давлат, давлат-хусусий шерикликдаги ва оилавий мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинганини, ушбу ташкилотларда кичкинтойлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлади. Ёш авлодни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, “Ёш томошабинлар театри” ҳаваскорлик тўгараги аъзолари мультфильм қаҳрамонлари кийимида саҳнага чиқиб, туман Маданият ва туризм бўлими ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тайёрланган концерт дастурини бошлашди. Саҳналаштирилган театр томошалари, болалар фольклор жамоасининг миллийликни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ижро этилиб, болажонларга олам-олам қувонч бағишлади.

Тадбир давомида турли мусобақа ва беллашувларда қатнашиб, юқори натижаларга эришган болажонларнинг, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ютуқлари эътироф этилди ҳамда уларга фахрий ёрлиқлар, совғалар топширилди. Кўрсатилган юксак эътибор, байрам совғалари, самимий тилаклар болажонларга янада кўпроқ қувонч бахш этди ва янги марралар, зафарлар сари руҳлантирди.

Байрам куни истироҳат боғида кичкинтойларга музқаймоқлар улашилди, ўрнатилган турли хилдаги аттракционлар ҳам беминнат хизмат қилди. Жаннатмакон, озод ва обод юртда туғилиб, эътибор ва меҳр оғушида улғаяётган жажжи болажонлар байрамда мириқиб ҳордиқ чиқаришди.

Ушбу байрамда болажонлар катталар ҳамроҳлигида Хотира майдонидаги туман ўлкашунослик ва тарих музейида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган “Ватан манзаралари” деб номланган расмлар кўргазмасига ҳам ташриф буюришди.

Кўргазмада тумандаги истеъдодли рассом Манғитбек Ерниёзов 10 тадан зиёд ҳамда 9-сонли ва 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Ёш рассомлар” тўгараги аъзолари 30 тага яқин энг сара расмлари билан иштирок этишди. Истеъдодли рассом Манғитбек Ерниёзов кўргазмага тақдим этган асарларида юртимиздаги тарихий масканлар, сўлим табиатли гўшалари, қишлоқ хўжалиги ҳаётини акс эттирган. Шунингдек, элимиздаги санъат дарғалари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари, қаҳрамонлари, нуроний кексалар портретларини характерли тарзда яратган.

Мусиқа ва санъат мактабларининг “Ёш рассомлар” тўгараги аъзолари эса атроф-муҳитни асраш, она табиатга бўлган муҳаббатини, ҳис-туйғуларини турфа рангларда жилолантиришга, кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Шунингдек, жажжи рассомлар ўзларининг ижод намуналарида юртдаги тинчлик, тараққиёт ва халқ фаровонлиги, буюк келажак ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини ифодалашган.

Байрам муносабати билан ёш истеъдодларнинг ижодини ривожлантириш, уларнинг қобилиятларини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мазкур кўргазма нафақат кичкинтойларга, балки уларга ҳамроҳлик қилган ота-оналар, тарбиячи опаларга ҳам жуда манзур бўлди ва катта таассуротлар қолдирди.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026