15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 14:21
Жамият 👁 269

ЎРТАҚАЛЪА ОВУЛИДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ЎРТАҚАЛЪА ОВУЛИДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Ўртақалъа овулида “Достонбек” номли янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

1 июнь куни ушбу муассасанинг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари Гўзал Собурова, Маҳмуд Шерметовлар, Мактаб ва мактабгача таълим бўлими, фуқаролар йиғини масъуллари, овул фаоллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова ва бошқалар овул аҳолисини, кичкинтойларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ва янги муассаса ишга туширилгани билан табриклашди. Шунингдек, мамлакатимизда ва туманимизда мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш, болаларни қамраб олиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтишди.

Таъкидлаш лозимки, юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби мактабгача таълим тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг сони ва сифатининг йилдан-йилга ошиб бораётгани бунинг ёрқин мисолидир. Туманимизда ҳам 3-7 ёшдаги болалар сони 17 минг нафарга яқин. Ҳозирги кунда туманда 130 тадан зиёд давлат, давлат хусусий шерикликдаги ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Ушбу мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар сони  эса 12 237  нафарни, яъни 72,7 фоизни ташкил қилади.

Маросимда туман ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, фуқаролар йиғини масъуллари, овул нуронийлари иштирокида махсус ленталар қирқилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари янгидан ишга туширилган икки қаватли мактабгача таълим ташкилоти биносида болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Ташаббускор шу овулдаги якка тадбиркор Мавлуда Мадраҳимованинг ўз маблағи ва тижорат банкидан олинган кредит ҳисобидан бунёд этилган 50 ўринга мўлжалланган замонавий типдаги “Достонбек” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши овул кичкинтойлари учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. Ташкилот иш бошлаши натижасида ҳудуддаги 50 нафар болаларни мактабгача таълимга жалб қилиш ва 6 нафар ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлаш имконияти яратилди.

Шу куни муассасага 25 нафар кичкинтой қабул қилинди. Янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 1 нафар олий маълумотли тарбиячи, 1 нафар ёрдамчи тарбиячи, ошпаз, ҳамширалар кичкинтойлар таълим-тарбиясига масъул қилиб қўйилди. Ташкилот раҳбари тарбияланувчилар сони 50 нафарга етказилганидан сўнг, муассасада яна янги иш ўринлари яратилишини, ишчилар олинишини маълум қилди. Тадбир иштирокчиларини келгусидаги режалари билан ҳам таништириб, ушбу масканда болажонлар учун рус, инглиз тиллари, мусиқа, рақс, санъат, моҳир қўллар ва бир қатор спорт тўгараклари машғулотлари мунтазам йўлга қўйилишини ҳам айтиб ўтди.

Ташкилотда тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Машғулотлар хоналари, дам олиш ва овқатланиш хоналари, ошхона, ҳамшира хонаси зарур жиҳозлар билан жиҳозланган. Бу ердаги болаларга мос тарзда безатилган кенг, ёруғ хоналар, ўйин майдончалари, ёзги айвончалар тадбир иштирокчиларига ва овул аҳолисига жуда манзур бўлди.

Байрам куни замонавий кўринишдаги ушбу маскан ишга туширилганидан, фарзандларининг барча шарт-шароитларга эга бўлган масканда таълим-тарбия олишига имконият яратилганидан овул аҳолиси ниҳоятда хурсанд бўлди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019