30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:46
Жамият 👁 662

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи ғолиблари тақдирланди

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи ғолиблари тақдирланди

Мамлакатимизда алоҳида иқтидорга эга қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини  рағбатлантириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича турли хил танлов ва мусобақалар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда миллионлаб ёшлар қамраб олинмоқда. 


Хусусан, ушбу танловда Амударё туманининг турли овул ва маҳаллаларида истиқомат қилувчи фаол ва қобилиятли ёшлар ҳам фаол  иштирок этишмоқда. Танловларда энг иқтидорлилар сараланиб, кейинги босқичларга йўлланмани қўлга киритишмоқда.
 21 июль куни “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 234 нафар туман босқичи ғолиблари, фаол ёшлар иштирок этдилар. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган танловлар ва спорт мусобақаларининг аҳамияти, ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида тўхталиб, олимпиаданинг туманда кўтанринки руҳда ўтказилганини, унда энг иқтидорли ёшлар иштирок этишганини, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги тобора ошиб бораётганини қайд этиб ўтди. 


Тақдирлаш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг ўқиб билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шарт-шароитлар хусусида айтиб ўтишди.


Тақдирлаш маросимида спортнинг стол теннис, шашка, Workout, stritbol, енгил атлетика, кибер спорт, гимнастрада спорт турлари ва ёшлар рақс фестивали танлови ғолибларидан ташқари,  пара стол тенниси, пара шахмат, пара енгил атлетика, пара кибер спорт ғолиблари ҳам тақдирланди. 


Айтиш керакки, бўлиб ўтган танловларнинг туман босқичи ғолиблари Бахрам Байжанов, Раъно Болтабоева, Тамара Юсупова, Фарида Матризаева, Ўрингул Худайбергенова, Насиба Ешчанова Дилфуза Бабажанова каби ҳакамлар томонидан адолатли тарзда аниқланди.

 
Танловларнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган ёшлар айни кунларда ҳудудий ва республика босқичларда ҳам фаол иштирок этишмоқда. 


Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор ёшлар туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва секторлар раҳбарлари томонидан 1-,2-,3-даражали дипломлар, эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 


Мазкур мусобақалар ёшлар маънавиятини юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни илм-фан, спорт, санъат, маданият, китобхонлик, ахборот технологиялари соҳасига ошно қилиш каби мақсадларда ўтказилмоқда. 
Келажагимиз эгаларининг билим ва салоҳиятини ривожлантириш, дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танловлар ва спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар миллионлаб ёшларни бир эзгу мақсад – Янги Ўзбекистонда янгича фикрлаш, истиқлолни янада мустаҳкамлаш йўлида бирлаштиргани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026