30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:46
Жамият 👁 328

Амударё телеканали таҳририяти ходимлари Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказди

Амударё телеканали таҳририяти ходимлари Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказди

Ҳар бир ота-она фарзандларининг келажакда етук инсон бўлиб етишишини, оиласи, маҳалласи, Ватанига хизмат қилиб, эл дуосини олиб юришини, уларнинг камолидан фахрланиб яшашни истайди.

Ўсмир ёшларнинг келажаги учун яратилаётган шароитлар, қилинаётган ғамхўрликлар кун сайин кучаймоқда. Уларнинг улғайиб, улкан ютуқларни қўлга киритиб, мамлакат ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, спорт ва ҳарбий ватанпарварлик соҳаларида фаол меҳнат қилиб, ўз иқтидори, салоҳиятини намоён этишлари учун барча имкониятлар муҳайё.

Шу билан бир қаторда бизнинг юртимиздаги обод, фаровон, осойишта ҳаётни кўра олмайдиган, ҳали оқ-қорани ажратишга тайёр бўлмаган, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ўсмирларни ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида ҳамкорликка жалб этишга уринадиган ғайр мақсадли кучлар хавфи ҳам мавжудлиги афсуски, бор гап.

Ахборот коммуникацион технологияларнинг тез суръатлардаги тараққиёти натижасида ёшларга ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари кенгайишига олиб келаётгани айниқса хатарлидир. Ёт кучлар дин омилидан фойдаланиб, ўсмир-ёшларнинг онгини заҳарлашга уринмоқдалар. Ачинарлиси, бунингдек ҳаракатлар натижасида тўғри йўлдан тойиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ўсмир-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш, уларнинг юксак маънавиятли бўлиб улғайишларига ҳисса қўшиш мақсадида Амударё телеканали “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар юрт келажаги” номли грант лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа доирасида яқинда ёшларнинг турли диний-экстремистик, террорчилик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларни огоҳликка даъват қилиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар масалалари бўйича фаолият юритаётган гуруҳ ходимлари билан Амударё телеканали ходимлари назорат тадбирини ўтказдилар.

Тадбирда туман Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, лейтенант Сирож Уснатдинов, катта инспектор, подполковник Улуғбек Қўчқоров, вояга етмаганлар масаласи бўйича инспектор, психолог, лейтенант Гумусай Бекманова, психолог, катта сержант Нодира Эрдошевалар иштирок этдилар.

Ҳамкор гуруҳ Манғит шаҳри Янгиобод кўчасидаги кўп қаватли уй ёнида фаолият юритаётган компьютер ўйинлари хонасида бўлишди. Бу ерда ўсмир-ёшларнинг қандай ўйинлар ўйнашаётганини кўришди. Уларга бўш вақтларини беҳуда ўтказмаслик, кўпроқ китоб ўқиш, таътил кунларида спорт билан шуғулланиб, жисмоний чиниқиш лозимлигини тушунтирдилар, огоҳликка чақирдилар.

Шунингдек Навоий номли маҳаллада жойлашган кафеда бўлишиб, ўсмир-ёшларга тунги вақтларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокисиз юрмаслик, кўчаларда номақбул ҳаракатлар қилмаслик лозимлиги тушунтирилди.

Ўрта қалъа овулининг Вахум аҳоли пунктида катта йўл бўйида фаолият юритаётган бильярдхона ҳам кўздан кечирилди. Бу ерга йиғилган ўсмир-ёшларга ҳам ёзги таътилни мазмунли ва мақсадли ўтказиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳамкор гуруҳ Дўрмандаги “Қалдирғоч” болалар ёзги дам олиш масканида ҳам бўлишиб, бу ерда иккинчи босқичда 100 нафар болалар кўнгилли дам олаётганини, улар табиат қўйнида сайр қилиб, китоб ўқиб, спорт билан, шунингдек, бадиий тўгаракларда адабиёт, санъат билан шуғулланаётганининг гувоҳи бўлдилар. Уларга юртимизнинг ана шундай ғамхўрликларига жавобан ақлли, мард ва олийжаноб инсонлар бўлиб етишишлари лозимлиги тушунтирилди.

Эзгулик йўлидаги қилинган иш ҳеч қачон беиз кетмайди. Туман Ички ишлар бўлими ва Амударё телеканали ходимларининг ҳамкорликдаги назорат тадбирлари ҳам ўзининг ижобий самараларини беради, албатта.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026