15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 08:53
👁 5,258

Мансур ЎРОЗБОЕВ: «ЁШЛАРНИНГ ФАОЛ ҲАРАКАТИ ЮРТИМИЗГА ШУҲРАТ КЕЛТИРМОҚДА»

Мансур ЎРОЗБОЕВ: «ЁШЛАРНИНГ ФАОЛ ҲАРАКАТИ  ЮРТИМИЗГА ШУҲРАТ КЕЛТИРМОҚДА»

2014 йилнинг 6 февралида мамлакатимиз Президенти томонидан "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилинган эди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ушбу қарор ва мазкур қарор билан маъқулланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгилаб берилган вазифаларни бажариш юзасидан Амударё туманида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Биз"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси Мансур Ўрозбоев билан шу хусусда суҳбатлашдик.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли қарори ва шу қарор билан тасдиқланган Дастур асосида туманда қандай ишлар амалга оширилди?

- Президентимиз томонидан қабул қилинган қарор ва ушбу қарор билан маъқулланган Дастур ижросини таъминлаш мақсадида 2014 йил 20 февраль куни туман ҳокимлигининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиб, унда тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларга қарордан келиб чиқадиган вазифалар батафсил тушунтирилди. Шундан сўнг туман ҳокимининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли қарори ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан 7 та йўналишдан ва 67 та банддан иборат чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Мазкур дастурнинг асосий ижрочиси – "Камолот” ЁИҲнинг туман Кенгаши томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш каби долзарб вазифаларни бажариш борасида олиб борилган ишлар самараси яққол кўзга ташланмоқда.

Албатта, бу ишларни амалга оширишда "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини чуқур ўрганиш, мамлакатимизда сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга жалб этишга қаратилган "Ватан келажаги сенинг қўлингда” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш, ёшларни давлат ҳокимияти органлари тизими ва фаолияти билан яқиндан таништириш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” тарғибот лойиҳасини амалга оширишдаги фаоллигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз қўл келди.

Ёшларимизнинг фаоллигини ошириш мақсадидаги интилишларимиз уларнинг спорт мусобақаларида, турли танловлар ва беллашувларда юқори натижаларни қўлга киритишларига йўл очиб берди.

Шунингдек, йил давомида "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирокида ўтказилган семинарлар, ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳар хил мавзуларда ўтказилган танловлар, фестиваллар ва бошқа бир қанча тадбирлар - қарорлар ва дастурлар ижросини таъминлашда муҳим омил бўлди.

-Сиз "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раиси, туман ёшлари етакчиси сифатида бошланғич ташкилотлар фаолиятини жонлантириш масаласига қандай қараяпсиз?

- Айни кунда туманимизда 47500 нафар "Камолот” ва 13000 нафардан зиёд "Камалак” аъзолари мавжуд бўлиб, улар 116 та "Камолот” бошланғич ташкилотларига ва 75 та умумтаълим мактаблардаги "Камалак” ташкилотларига бирлашган.

Бошланғич ташкилотларимиз фаолиятини жонлантириш мақсадида 2012 йил 27 февралда Республика Халқ таълими вазирлиги ва "Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг умумий ўрта таълим мактабларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” қўшма қарор қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга асосан таълим муассасалари билан ҳамкорликда қатор кўрик-танловлар ва беллашувлар ташкил этиб келинмоқда. 2014 йилда туманимизда 4 жойда "Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотлари етакчиларининг ҳудудий семинарлари, "Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик -танловлари ўтказилди. ХТМФМТТЭБ билан биргаликда қабул қилинган қўшма қарор асосида бошланғич ташкилотларга 30 ёшгача бўлган олий маълумотли ўқитувчилар етакчи қилиб бириктирилди ва улар турли хил услубий қўлланмалар ҳамда алоҳида хоналар билан таъминландилар.

Бошланғич ташкилотлар етакчилари фаолиятини кузатганимизда биз ҳар томонлама фаол ёшларни бирлаштириб, ўзига эргаштира оладиган етакчилар сайлансагина, кўзланган мақсадларга эришиш мумкинлигини ҳис қилдик.

-Ҳозирги кунда жамиятимизга турли манбалар орқали оқиб кираётган ёт ғоялар маънавиятимизга завол бўлиши шубҳасиз. Шундай экан, биз аввало ёшларимизни бундай ёт ғоялардан асрашимиз, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантиришимиз лозим. "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши бу ишга қай даражада эътибор бераяпти?

– Президентимиз Ислом Каримов "Юксак маънавият–енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган катта зиён етказиши мумкин.

Бизнинг асримизга келиб ҳаёт суръатларининг ўта шиддатли ва мураккаб тус олгани, ахборотнинг ақл бовар қилмас даражада тез алмашиниб бораётгани баъзи бир ғўр ёшларимизнинг "оммавий маданият”га асосланган турмуш тарзини танлашларига сабабчи бўлиши мумкин. Бугун айрим кучлар томонидан турли йўллар ва воситалар орқали тарғиб этилаётган ахлоқсизлик, фикрсизлик, бир сўз билан айтганда, манқуртлик ғўр ёшларни ўз домига тортмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, биргина интернет тизимида экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи 500 дан зиёд сайтлар фаолият кўрсатаётган экан.

"Оммавий маданият” дунё ёшларининг ҳаёт, борлиқ, маданият ва санъатга бўлган қарашларини ўзгартириб, дунёқараши ва туйғулари қашшоқлашувига олиб келмоқда.

Биз тобора кучайиб бораётган ғоявий хавф-хатарларни мунтазам равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан енгишимиз мумкин. Шу мақсадда 2014 йилда 318 та давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилиб, уларда қилинган маърузаларда мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган буюк бунёдкорлик ишлари, инсон қадр-қимматини улуғловчи янгиланишлар ҳақида, айниқса, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, уларга яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида кўплаб мисоллар ёрдамида гапирилди. Биз бундай ишларимизни жорий 2015 йилда ҳам давом эттириб, ёшларимиз қалбида она Ватанга муҳаббат ҳиссини кўпроқ шакллантиришга, уларнинг Ўзбекистон – келажаги буюк давлат эканлигига ишончларини мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.

- Туманда ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаяпти?

-2013-2014 ўқув йилида туманимизда мавжуд 1 та академик лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежларида 8560 дан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олиб, 38 ихтисослик бўйича касб-ҳунар ўргандилар. Ўқув йили якунида улардан 2588 нафари ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштирилди.

Касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ёшларимизнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини ошириш мақсадида "Менинг бизнес ғоям” деб номланган танловлар ўтказилиб, уларда бир қанча ёшларимиз ўз иқтидорларини синаб кўрдилар. 2014 йилда 2 нафар ўқувчимиз танловнинг Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикалари босқичларида муваффақиятли иштирок этишга эришдилар. Танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этган 2 нафар ўқувчимиз имтиёзли кредит сертификатини олишга муваффақ бўлди.

Битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. 2014 йилда тумандаги касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчи ўқувчиларидан 102 нафарига кредит олиш учун бизнес режаларини тайёрлашга ёрдам қилинди вабанклардан кредит олишларига шароит яратиб берилди. Бунга қўшимча равишда яна 18 нафар ўқувчининг ҳужжатлари туман банкларига топширилди.

Туманимизда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан энг муҳими - ўтган йилнинг март ойида туман ҳокимининг махсус қарори асосида "Гулзор” маҳалласи ҳудудидан "Камолот” уйлари” қурилиши учун 3 гектар ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари бошланганлигидир.

6 миллиард 64 миллион сўмлик лойиҳа қийматига эга бўлган 4 қаватли, 48 та хонадонга мўлжалланган ушбу "Камолот” уйлари” яқин вақт ичида ёш оилаларни ўз бағрига олади.

- Баркамол авлодни тарбиялашда оммавий ахборот воситаларининг роли бениҳоя катта эканлигини биз яхши биламиз. Бугунги кунда Сиз раҳбарлик қилаётган "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши бу масалага қандай қараяпти?

- Туманимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари - "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари, amunews.uz веб сайти ва туман телевидениеси ёш авлоднитарбиялашда муҳим омил бўлмоқда. Одатда ёш авлодга йўл-йўриқ кўрсатиш, панд-насиҳат бериш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ёши улуғ кишиларнинг, эл катхудоларининг чиқишлари ташкил этилади ёки уларга сўз берилади. Халқ минбари ҳисобланмиш матбуот нашрлари ва телевидение орқали олиб борилаётган бундай тарбия усуллари ёшларимизни ҳамиша Ватанни севишга, ёмон иллатлардан сақланишга даъват қилишда қўл келмоқда.

Ҳозирги кунда туманимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларида ёшларнинг ўзларининг чиқишларига кенг ўрин берилмоқда. Доимо олға интилувчан ёшларимиз бирор бир мавзу юзасидан матбуот ва интернет нашрларимизда чиқиш қилганларида, албатта тенгқурларига ўзлари фикр юритаётган масала юзасидан мурожаат қилишади ёки уларни жамиятимизга ёт бўлган иллатлардан сақланишга даъват қилишади. Шуниси диққатга сазоворки, ёшлар мурожаати ёшлар томонидан жуда тез қабул қилинар экан.

Ҳозирги кунда "Камолот” аъзоларидан Азиза Мадраҳимова, Юлдуз Турсунбоева, Моҳигул Эрдошева, Қундуз Юсупова ва Сирож Олимов сингари фаол ёшларимиз "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталарида ҳамда amunews.uz веб-сайтида ўзларининг кўплаб мақолаларини эълон қилишмоқда. Улар ўз мақолалари орқали тенгқурларига миллий қадриятларимизни қадрлаш, одоб-ахлоқ, кийиниш маданиятига эътиборли бўлиш, маънавиятимизга зарар етказувчи ва ёшларимиз онгини заҳарловчи бузғунчи ғоялар таъсиридан сақланиш, мустақил Ватанимизнинг муносиб фарзандлари бўлиш юзасидан мурожаат қиладилар.

Албатта, ёшларимизнинг газеталаримиз ва интернетдаги сайтимиз орқали бундай чиқишлари ўз самарасини бермоқда.

Биз келгусида ёшларимизнинг туман телевидениеси орқали чиқишларини ҳам ташкил этишга, ТВ орқали ёшлар ҳаётини кенг ёритишга эътиборни кучайтирамиз.

-Ҳозирги кунда хорижда ҳам, ўзимизда ҳам мустақил Ўзбекистонимизга "Ёшлар мамлакати” дея таъриф берилмоқда. Бу-Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этаётгани туфайли берилган таърифми ёки унинг бошқа сабаблари ҳам борми? Сиз буни қандай изоҳлайсиз?

- Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистонимизда ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Менинг фикримча, Ўзбекистонга фақатгина аҳолининг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил этаётгани учун бундай таъриф берилаётгани йўқ. Бунинг бошқа сабаблари ҳам бор. Демоқчиманки, мамлакатимизда ёшларга жуда катта эътибор берилмоқда. Биздагидек ёшларга барча жабҳаларда имкониятлар яратиб бериш, энг асосийси, уларга ишонч билдириш ҳамма мамлакатларда ҳам бўлаётгани йўқ. Ишонч–бу масъулият дегани. Шу боис, ёшларимиз зиммаларидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда давлатимиз томонидан ўзларига билдирилаётган ишончни тўла оқлаб, келажагимизнинг ҳақиқий ворислари эканлигини амалда исботламоқдалар, барча ишларда ҳам пешқадам бўлишга интилмоқдалар. Ёшларимизнинг фаол ҳаракати Ўзбекистонга фақат шуҳрат келтирмоқда.

Ўзбекистон ёшлари муҳтарам Юртбошимиз таъбири билан айтганда ҳақиқатан ҳам Ватани, халқи учун курашга бел боғлаган, софдил, иродаси мустаҳкам, кўзлари ёниб турадиган ёшлардир.

Биз мамлакатимизнинг фаол ёшлари орасида ўзларининг ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги ва фидойилиги билан кўзга ташланаётган амударёлик ёшлар ҳам борлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз.

-Келгусида Ҳаракат фаолиятини янада яхшилаш мақсадида қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда?

- Бизнинг ҳозирги кундаги орзуларимиздан бири – бу Ҳаракатнинг туман Кенгаши қошида "Ёшлар маркази”ни ташкил этиш. Агар биз "Ёшлар маркази”ни ташкил эта олсак, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларга бепул тил ўргатиш, уларнинг иш билан таъминланишига ёрдамлашиш, ахборот технологияларидан фойдаланишини йўлга қўйиш, дастурлаш ишларини ташкил этиш борасидаги муаммоларимизни ҳал этган бўлардик.

- Сиз билан суҳбатлашиб, туманимизда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ёшларимизнинг жипслашган ҳолда она Ватан равнақи йўлида ҳаракат қилишаётгани ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлдик. Айтинг-чи, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши раҳбари, ёшлар етакчиси сифатида қайси бир фаолиятингиз ўзингизни қониқтирмайди?

- Очиғини айтсам, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан олиб бораётган ишларимиз мени унчалик қониқтирмайди. Чунки биз улар билан етарли даражада ишлаша олмаяпмиз. Агар биз юқорида айтилганидек "Ёшлар маркази”ни ташкил эта олсак, бу муаммо тўла ҳал бўлади, деб ўйлайман. Биз шунга ҳаракат қилаяпмиз.

-Янги 2015 йилда ёшларга қандай тилаклар билдирасиз?

- Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов: "Ёшлар–эртанги кунимизнинг ишончи ва таянчидир” деб бизларга, мамлакатимиз ёшларига катта ишонч билдирган эдилар. Янги йилда мен туманимиз ёшларига давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаш йўлида ҳар қачонгидан ҳам фаол бўлишларини тилайман. Доимо соғ ва омон бўлишсин!

-Суҳбатингиз учун раҳмат!

"Тараққиёт кўзгуси” мухбири Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ суҳбатлашди.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019