01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:19
Сиёсат 👁 237

Обод оила − обод юрт

Обод оила − обод юрт

Қайси бир юртда маҳаллалар обод, оилалар бахтли, аҳоли турмуши фаровон бўлса, ўша юрт энг қудратли ҳисобланади. Жаннатмакон диёримизда тинчлик, миллатлараро тотувлик ҳукм сурмоқда. Ҳар бир гўша обод, маҳаллаларда болаларнинг шўх-беғубор кулгулари эшитилади. Ўз оиласидан, яқинларидан, танлаган касб-коридан кўнгли тўқ инсон борки, эрталаб ишга, кечқурун уйига шошади.  

Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Отабек Бобожанов ҳам шундай инсонлардан. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида  ўзининг юксак салоҳияти, иқтидори билан ажралиб турувчи ёшларни тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида Амударё телевидениеси таҳририяти томонидан кўрсатувлар тайёрланиб, эфирга узатилиб келинмоқда. Телеканал ижодий гуруҳи грант лойиҳаси доирасида бу гал Отабек Бобожановнинг хонадонида бўлди.

Ушбу оиланинг таянчи ва суянчи бўлган Саъдулла ота Бобожанов фарзанди билан жуда ҳам фахрланади. Сабаби, Отабек имконияти чекланган бўлишига қарамасдан, ҳамма соғлом инсонлар ҳам бажара олмайдиган касб-корни пухта эгаллаган.

Болалигидан бошлаб олдин этикдўзликни, ундан кейин қандолат маҳсулотлари тайёрлашни ўрганган Отабек бугунги кунда маиший техника ва уяли алоқа ускуналарини тузатиш устаси.

Шаҳар марказида ўзининг устахонасини очиб, 20 дан зиёд шогирдлар тарбиялади. Отабек устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда яна кўплаб шогирдлар етиштириб чиқаришни ният қилган. Олдинлари фақатгина ҳаётда ўз ўрнини топиш учун ҳаракат қилган Отабек бугунги кунда ўзи орқали бошқа ёшлар ишли ва касб-корли бўлаётганидан ниҳоятда мамнун. Шогирдларидан айримлари уста даражасига етиб мустақил иш ҳам бошлашган. Унинг меҳнатлари Президентимиз томонидан эътироф этилиб, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги” кўкрак нишони ҳамда “Жасорат” медали билан тақдирланди. Давлатимизнинг бу каби рағбат ва эътибори Отабекнинг ўз касбига бўлган меҳр-муҳаббатини янада ошириб, янги мақсадларни амалга ошириш сари ундамоқда.

Унинг келажакдаги мақсади – информацион технологиялар соҳасида иш юритиб, сервис ва маиший хизмат кўрсатиш марказини ташкил қилиш ва ишсиз юрган, ногиронлиги бор фуқароларни касбга ўргатиш, уларни иш билан таъминлашдир.

Қалбларимизнинг мусаффолиги, дилларимизнинг беғуборлиги, ҳақиқий меҳр-шафқатимизнинг, меҳрибонлигимизнинг намоён бўлиши турмушимиз фаровонлигига боғлиқдир.

Олмазор маҳалласи яшовчи ушбу оиланинг турмуши обод, оиласи фаровон. Шу сабабдан ҳам улар ҳар бир ўтаётган кунидан рози бўлиб ҳамжиҳатлик ва аҳилликда умр кечиришмоқда.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026