15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 12:47
Жамият 👁 188

Жорий йилнинг 7 ойи давомида туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2666 та туғилганлик ҳолати қайд этилди

Жорий йилнинг 7 ойи давомида туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2666 та туғилганлик ҳолати қайд этилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль кунги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилган эди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида Амударё тумани Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида барча қоғоз ҳужжатлар рақамлаштирилиб, туғилиш, никоҳ, ажрим, ўлим ҳолатларини қайд қилиш ва бошқа қоғоз ҳужжатлар электрон базага киритилди.

Айни пайтда бўлимда фуқароларга самарали хизмат кўрсатилмоқда. Бўлим ходимлари овул ва маҳаллаларга чиққан ҳолда, сайёр равишда ҳам фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиб келмоқда. Ушбу учрашувлар, кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматлар аҳолига жуда катта қулайлик яратмоқда ва ҳуқуқий билимларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг 7 ойи давомида бўлим томонидан 2666 та туғилганлик ҳолати қайд этилган бўлса, шундан ўғил болалар 1388 нафар, қиз болалар 1278 нафарни ташкил қилди. Ушбу давр мобайнида 849та никоҳ қайд этилган бўлиб, шундан 108таси тантанали тарзда қайд этилган. Никоҳдан ажралиш ҳолати эса 97та бўлиб, шундан 14таси ўз аризаси асосида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида, 83таси суд қарорига кўра амалга оширилган. 7 ой давомида 678 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳозирги пайтда мамлакатимиз бўйлаб Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрь кунги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида кўрсатилган тартибда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмоқда. Қарорга мувофиқ, туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида бошланган бўлса, шу йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этила бошланди.

Эндиликда туғилганлик ҳолати Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код тасвири туширилган маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади. Мазкур маълумотномани давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади.

Шунингдек, қарорда никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятида Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, ҳуқуқий эксперимент 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлгача амалга оширилиши кўрсатилган эди. Шунга кўра, қарор билан никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун давлат хизматлари марказлари орқали аризалар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик маъмурий регламент тасдиқланди. Никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинди.

Ундан ташқари, эндиликда никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотин яшаш жойидаги туман оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон ахборот тизими орқали хабар бериш тартиби йўлга қўйилади. Фуқаролар фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали ички ишлар органларига сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби ҳам жорий қилинади.

Тизим орқали амалга оширилаётган, фуқароларга яратилаётган қулайликлардан яна бири бу – туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома шакллантирилаётганда шу вақтнинг ўзида болани доимий яшайдиган манзилига рўйхатга ва Мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйишдир. Бундан ташқари, бир марталик бериладиган нафақа пулига рўйхатга қўйиш ҳам шу вақтнинг ўзида амалга оширилмоқда.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятида экстерриториал тамойилнинг йўлга қўйилгани фуқароларга янада қулай бўлмоқда. Фуқаролар доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахсларнинг почта манзили, яъни жойлашган еридан қатъий назар, исталган ҳудудда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш идораларига мурожаат қилиш имкониятидан фойдаланишмоқда. Бу эса аҳоли ва тадбиркорларни ортиқча вақт ҳамда маблағ сарфлашдан халос қилаётгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019