30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:53
Жамият 👁 204

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ТАРБИЯСИГА ЖОНКУЯР ОНАХОН

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ТАРБИЯСИГА ЖОНКУЯР ОНАХОН

Пиру-бадавлат кексалар нафақат оилалар, балки мамлакат, юрт файзидир. Уларнинг бой ҳаётий тажрибалари, олтинга тенг ўгитлари, панду-насиҳатлари фарзандлар, ёшлар тарбиясида, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида муҳим ўрин тутади.

Шу боис Амударё телевидениеси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган “Жаҳолатга қарши маърифат” номли давлат гранти лойиҳаси доирасида таҳририят, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Кексалар – хонадонимиз файзи ва фариштаси” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда. Кексаларни эъзозлаш, уларнинг панд-насиҳатларини ёшларга етказиш орқали жамиятда ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида намуна, ўрнак қилиб кўрсатилмоқда.

Туманнинг Бўзсолма маҳалласида яшовчи онахон Саломат Мадаминова ҳам жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, ёшларга тўғри йўл кўрсатиб келаётган нуронийлардан бири. У 1963 йилда Амударё туманида таваллуд топган. Тошкент давлат университетининг математика факультетини 1986 йилда тугатиб, иш фаолиятини 30-сонли мактабда математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлаган. Нафақага чиққунга қадар 20- ва 70-сонли мактабларда ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшган. Таълим фахрийси соҳадаги фидойилиги, фаолияти давомидаги сидқидилдан қилган меҳнатлари, интилувчанлиги, таълим ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва қатор фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Фидойи онахон ҳозир ҳам ҳудуддаги ёшлар билан бирга, уларнинг яқин маслакдоши. Ҳар бирига керакли маслаҳатлар беришдан, умр сўқмоқларидан ўз йўлларини топиб кетишларига кўмак беришдан асло чарчамайди. Фуқаролар йиғини масъуллари ҳам аҳоли ўртасидаги оилавий муаммолар, можароларни ҳал қилишда бой ҳаётий тажрибага эга бўлган онахоннинг маслаҳатлари, тавсияларидан унумли фойдаланишади. Мурожаат билан келган маҳалладошларни бирга тинглашади, суҳбатлашишади. Ҳар бир масала бўйича ечим топишга, мурожаатни ҳал қилишга, оилалардаги, элдаги тинчлик, осойишталикни сақлашга ҳаракат қилишади.

Саломат опа Мадаминовага “Бир нуроний ўн ёшга маъсул” лойиҳаси асосида 10 нафар маҳалла йигит-қизлари бириктирилган. Опа уларга ҳам қўлидан келганча ёрдам кўрсатиб келмоқда. Фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси Фаррух Мадраҳимов ва хотин-қизлар фаоли Наргиза Юсупова билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб боришади, ҳаёти билан яқиндан танишиб, йўл-йўриқлар кўрсатишади. Маҳалладаги олий ўқув юртига кириш истаги бўлган ёшлардан Чинор Аразмуродова, Шодия Собирова, Сабоҳат Абдуллаева, Хуршида Эркабоеваларга Хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномалар олишига кўмаклашишди. Эҳтиёжманд бўлган Зуҳра Жумабоевага бир марталик моддий ёрдам берилди ва ҳозирги кунда уни доимий иш билан таъминлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Ундан ташқари, оғир касал бўлган Шерхон Самандаровга тиббий кўрик ва жарроҳлик операцияси учун ҳомийлардан 15 млн. сўм пул маблағи ўтказиб берилди. Қўлидан тикиш-бичиш келадиган Ўрозгул Сафарбоевага субсидия асосида тикув машинасини олиб беришга ҳаракат қилмоқда. Пробация назоратида турган Сардорбек Ўрозбоевга субсидия асосида пайвандлаш ускуналари олиб берилди ва иш билан бандлиги таьминланиб, пробация назоратидан чиқарилди. Лайло Жумановага эса ўз томорқасида деҳқончилик билан шуғулланиши учун субсидия асосида сув насоси олишига кўмаклашилди.

Маҳалла ёшларининг тарбиясига масъул бўлган, ҳар бирини ўз фарзандидек кўриб, тақдири учун жонкуярлик кўрсатиб келаётган онахон Саломат Мадаминованинг оиласи ҳам намунали. Бир умр ўқитувчилик қилган умр йўлдоши Тоҳир ака Раҳимбоев билан бирга 2 ўғил, 2 қизни комил инсонлар қилиб тарбиялашди, касбу-корли қилиб, эл-юрт хизматига қўшишди. Ҳозирги кунда улар келинлари, 16 нафар неваралар қуршовида саодатли умр кечиришмоқда.

Бўз солма маҳалласида ёшларни тарбиялашда Саломат Мадаминова каби катта авлод вакилларининг билим ва тажрибаларидан самарали фойдаланилиб келинмоқда. Нуроний, кўпни кўрган отахон-онахонлар ҳалол меҳнат ва мустаҳкам ирода билан жамиятимизнинг ҳақиқий фидойиларига айланганини ёшларга, айниқса, махсус ҳисобдан чиқарилган ва нотинч оилаларнинг фарзандлари, уюшмаган ёшларга ибрат намунаси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Бу эса ўз навбатида, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ва қадрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026