"ҲАР БИР УЙГА БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН" ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Туман Адлия бўлими томонидан “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат билан” шиори остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Акция доирасида овул ва маҳаллаларда ўтказилаётган тадбирларда фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда.
10 август куни акция доирасида Ўрта қалъа овулида ҳам “Ҳар бир уйга бепул ҳуқуқий маслаҳат” давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тарғибот тадбирида Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қ.Атамурадов, туман Адлия бўлими масъуллари, туман ҳокими ўринбосари Г.Сабуровалар қатнашишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ҳамда Меҳнат кодекси, шунингдек, Президентимизнинг 2023 йил 28 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция ҳолатларига чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг самараси хусусида батафсил сўз юритилди.
Ҳуқуқшунослар овул фуқароларига никоҳ ёши, эрта турмуш, қонуний никоҳнинг, никоҳ шартномаларининг аҳамиятлари тўғрисида ҳам тушунчалар бериб, уларни қизиқтирган турли саволларга тўлиқ жавоблар қайтаришди.
Н.Жуманиёзова, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶