“БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИГИ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ ОШИРИЛМОҚДА
“Бепул ҳуқуқий ёрдам” акцияси доирасида туманимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, бу борадаги муаммолари ҳал этилишига ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу йил 21 август куни Бўз ёп, Куюк кўпир, Бобур номли овулларда туман Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ҳуқуқшунослар қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида сўз юритилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида кўрсатилган жазо турлари, фирибгарлик жиноятининг оқибатлари ва жамият учун салбий таъсири кабилар ҳақида ҳуқуқий тушунчалар беришди.
Бундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган ижтимоий акция доирасида Қонунда белгиланган талаблар ҳақида маълумотлар берилди. Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат Кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини ҳамда янги қабул қилинган Меҳнат Кодекси, меҳнат ва у билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий тамойиллари кабиларни батафсил тушунтиришди.
Тадбир давомида овулларда хонадонма-хонадон юрилиб, сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилди.
Нилуфар Жуманиёзова, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶