КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИГА ЖИДДИЙ ТЎСИҚ БЎЛУВЧИ ИЛЛАТДИР
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўз фаолияти бошидан жамиятимизда коррупцияни йўқотиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратишга катта эътибор қаратди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилги сайловолди дастурида коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини самарали ечиш устувор вазифалардан бири бўлиб қолиши таъкидланган.
Шунингдек, Ш.Мирзиёев ташаббуси билан киритилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун 2016 йили 24 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, бу қонун 2016 йил 13 декабрда Сенат томонидан маъқулланди.
2017 йили 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ушбу қонунга кўра, Коррупцияга қуйидагича таъриф берилди, яъни коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш бўлиб ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
2019 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармоннинг 1-иловасига кўра, “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш» давлат дастури тасдиқланиб, дастурда 4 та йўналишда 35 банддан иборат вазифалар белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардир:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларини бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йили
6 ноябрь куни лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида келаси беш йилда асосий вазифаларни белгилаш, «Ҳаракатлар дастуридан - Тараққиёт стратегияси сари» деган асосий ғояни амалга оширишда коррупция масаласига тўхталар экан, сўнгги беш йилда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганлигини таъкидлаб, Президент «Бундан буён ҳам тараққиёт кушандаси бўлган ушбу иллатга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситаларини сафарбар этамиз. Бу борада айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, тизимли превентив чораларни кўриш зарур. Шу асосда коррупциянинг нафақат оқибатларини, балки сабабларини олдиндан бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилади.” дея таъкидлади.
Президентнинг ушбу фикрлари, яъни коррупциянинг олдини олишда айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, тизимли превентив чора-тадбирларни кўриш, яъни коррупциянинг сабабларини барвақт баратараф этиш бўйича таъсирли чораларни амалга ошириш келаси беш йилда амалгаа ошириладган давлат сиёсатининг йўналишларини белгилаб берди деб ҳисоблайман.
Кайрат Кыпшакбаев, Нукус туманлараро маъмурий суди судьяси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶