30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:54
Жамият 👁 156

АМУДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ СОБИР ХЎЖАМEТОВ МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

АМУДАРЁ ТУМАН ҲОКИМИ СОБИР ХЎЖАМEТОВ МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

20 сентябрь куни Амударё туман ҳокими Собир Хўжаметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесм қўмита раиси Шарапат Отемисовлар туманнинг Қиличбой, Аёқчи овул ва маҳалларида бўлиб, маҳалла фаоллари, кўчабошчилари ҳамда нуроний оқсоқоллари билан учрашди.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, бугунги кунда олис ҳудудларни ободонлаштириш ишлари республика бўйича кенг миқёсда давом этаётганини таъкидлади. Президентимизнинг Қорақалпоғистонга қаратаётган эътибори натижасида олис ва чекка ҳудудлар аҳолиси учун ҳам муносиб турмуш шароити яратилмоқда. Қиличбой овули ва унинг таркибидаги маҳаллаларда ҳам ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, хусусан, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларга тош-шағал аралашмасини ётқизиш, электр энергияси таъминотидаги муаммоларни бартараф қилиш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Шундан сўнг учрашув қатнашчилари туман ҳокимига ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди. Учрашувда кўчабошчилар, нуронийлар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан маҳалла аҳлининг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли муасса-ташкилот идораларига муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди. Мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган нуронийлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди.

Айниқса, халқнинг кайфиятига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган йўл, электр энергияси ҳамда ичимлик суви таъминоти бўйича бир қатор муаммолар мавжудлиги мурожаатларда алоҳида қайд этилди. Учрашувда бу муаммоларни баратараф қилиш ҳақида сўз борди ва таъкидланган муаммолар назоратга олиниб, тез орада уларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Шарапат Отемисов ўз сўзида туманни ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг турмуш фаровонлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларга ечим топиш йўналишида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида таъкидлаб ўтди. Амударё тумани, айниқса Қиличбой овули ва унинг таркибидаги чекка ҳудудлардаги маҳаллалардаги муаммолар шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг назоратида экани, уларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилгани ва топшириқлар ижроси мунтазам назорат қилиб борилиши алоҳида қайд этилди.

Аҳоли билан учрашув туманнинг Аёқчи маҳалласида ҳам давом этди. Учрашувда қайд қилинганидек, кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг барча йўналишларини белгилайдиган Фармон ва Қарорлар, уларнинг фаол ижроси халқимизнинг турмуш тарзини бутунлай ўзгартириб юборди. Авваломбор, инсон ва унинг манфаатларини кўзлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг бахтли ва фаровон турмуши, ўзига ва юрт келажагига бўлган мустаҳкам ишончида кўринмоқда.

Учрашув давомида маҳаллалардаги амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга янги уйлар қурилаётгани, қишлоқ маҳаллалар обод қилиниб, янги қиёфа касб этаётганлиги туманимиз учун яратиб берилаётган имкониятлар самараси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Шарапат Отемисов бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда, ҳозирги вақтгача ўз жавобини кутаётган муаммолар ҳамда уларни ҳал қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунинг билан бирга овул маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий тарафдан ривожлантиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиши ҳамда мавжуд муаммоларнинг натижали ва тез фурсатда ўз ечимини топишини молиявий тарафдан таъминлаш мақсадида республикамиздаги мавжуд 452 маҳалланинг ҳар бирига 500 млн. сўмдан маблағ ажратилгани қайд қилинди. Бу ажратилаётган маблағлар маҳалла фаоллари билан кўчабошчиларнинг назоратида маҳалла ҳудудида яшовчи фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари асосида сарфланиши айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида таклиф, мурожаатлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026