15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:24
Жамият 👁 159

НАВОИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛА “ҚИЗИЛ” ТОИФАГА КИРИТИЛГАН, НЕГА?

НАВОИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛА “ҚИЗИЛ” ТОИФАГА КИРИТИЛГАН, НЕГА?

Амударё тумани Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспекторларининг саъй-ҳаракатлари туфайли тез-тез туман ҳудудида майда безориликлар, ҳуқуқбузарликлар, вояга етмаганларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи васийларсиз тунги пайтлари турли кўнгилочар масканларида юришлари, шунингдек, узрсиз дарс қолдиришларининг олдини олишга қаратилган тезкор тарбиявий тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Айниқса, бу борада “қизил” тоифадаги рўйхатга киритилган маҳалла аҳолиси билан баҳамжиҳат, бевосита халқ орасига кириб бориб амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Манғит шаҳридаги Навоий номли маҳалла ҳам “қизил” тоифадаги маҳалла ҳисобланади. Умумий ер майдони 2,7 квадрат километр бўлган мазкур маҳаллада 17 та кўча бўлиб, ҳудуд аҳолиси ўзлари истиқомат қиладиган кўчаларни ободонлаштириш, кўчалар бўйларидаги ариқларни тозалаш, турли мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экишга алоҳида эътибор қаратишади. Маҳалла ҳудудида 145та турли объектлар, хусусан, корхона ва ташкилотлар, туман тиббиёт бирлашмаси, кўплаб савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, Деҳқон бозорининг мавжудлиги маҳаллага бириктирилган профилактика инспектори зиммасига катта масъулият юклайди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳудудда 751та хонадон бўлиб, шундан 693таси якка тартибдаги ҳовлилар, 3таси кўп қаватли уйлар бўлиб, улардаги хонадонлар сони 40тани ташкил этади. Ушбу хонадонлар таркибидаги оилаларда 4580 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 2391 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади.

Шаҳарнинг қоқ марказида, асосий маданий-маиший, инфратузилма объектлари жойлашган маҳалла ҳаётининг осойишталигини таъминлаш, турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларнинг, майда безориликларнинг олдини олиш мақсадида профилактика инспектори, капитан Алишер Худойберганов томонидан йиғин Кенгаши аъзолари, шунингдек, ҳудудда фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси Санжар Муродов, хотин-қизлар фаоли Гулбаҳор Хидирова, ёшлар етакчиси Қувват Есамуродовлар билан ҳамкорликда хонадонбай ишлаш тизими орқали фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, камчиликларни биргаликда бартараф этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказиб келмоқда. Айниқса, ҳудуддаги корхона ва ташкилотларда, кўчаларда, таълим-тарбия муассасаларида ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида ўтказиладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида маҳалла аҳолисининг осойишталигини таъминлаш борасидаги масалалар маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама этилади.

Шундай бўлса-да, 2023 йилнинг ўтган 8 ойи давомида маҳалла ҳудудида 17та жиноят ҳолати рўйхатга олинди. Шундан 2таси маҳалланинг ўзида аниқланиши лозим бўлган жиноятлар ҳисобланади. Шунингдек, 105та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, барчасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Булар жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилиш, паспорт тизими қоидаларини бузиш майда безорилик, баданга енгил жароҳат етказиш, шахсни ҳақоратлаш, туҳмат қилиш, жамоат жойларида тамаки чекиш, тунги пайтларда фуқароларнинг осойишталигини бузиш, маиший шовқин кўтариш каби ҳуқуқбузарликлар бўлиб, барчасига тезкор тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, зарур чоралар кўрилди.

Шунингдек, ўтган 8 ой давомида маҳалла аҳолиси ва маиший объектлар, хусусан, ошхоналар, Деҳқон бозори ва бозор атрофидаги савдо шохобчалари масъуллари томонидан маъмурий ҳудудда юз берган ҳуқуқбузарликлар, майда безориликлар бўйича келиб тушган 122та мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, белгиланган тартибда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилди ва мурожаат эгаларига тегишли жавоблар қайтарилди.

Ҳеч ким ота-онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Кимдир қизиққонлиги туфайли, яна кимдир ҳақорат ва туҳматга чидай олмай, жиноятга қўл урганини билмай қолади. Бу тоифа шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш орқали уларни соғлом ҳаётга қайтариш мумкин. Лекин яна бир тоифа шахслар борки, улар ҳар доим ўзига яшаш учун осон ва енгил йўлни қидиради. Меҳнат қилишдан кўра, кўпроқ майда ташмачилик, ўғирлик қилишни осон, деб билишади. Бу тоифа инсонларнинг соғлом фикрли, ҳалол, фидойи инсонлар сафига қайтиши анчагина мураккаб. Шу боис, профилактика инспектори бу борада маҳалла аҳлига, фаолларга суянади.

Навоий номли МФЙ ҳудудида 12 нафар муқаддам судланганлар бор. улардан 3 нафари доимий маъмурий назоратга олинган бўлиб, Алишер Худойберганов МФЙ Кенгаши аъзолари билан биргаликда назоратдаги шахсларнинг юриш туриши, жамиятда ўзини тутиши, қизиқишларидан деярли ҳар куни хабардор бўлиб туради. Муқаддам судланган, маъмурий назорат ўрнатилган шахслар билан қайта жиноят содир этишларининг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиб боради. Айниқса, масъуллар билан ҳамкорликдаги “Қора дори”, “Хавфсиз тун”, “Спитамен”, “Турмуш ”. “Қурол” тадбирларининг тизимли равишда ўтказилиши натижасида ҳудуддаги жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар ўтган йилга нисбатан анча камайишига эришилди.

Маҳалла аҳолиси йил сайин ошиб бормоқда. Айни пайтда салкам 5000 нафарга яқин аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳли азалдан меҳнаткаш, аҳил-иноқ ҳаёт кечиришади. Юқорида айтганимиздай маҳалланинг маъмурий ҳудудида кўплаб маданий-маиший ва савдо шохобчалари, Деҳқон бозорининг мавжудлиги, қолаверса, ҳафтанинг деярли ҳар бир куни ушбу объектлар атрофи одамлар билан гавжум бўлиши ўз-ўзидан фуқаролар ўртасида турли келишмовчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши оддий ҳолга айланиб қолган. Тўғрисини айтиш керак, арзимаган баҳс, тортишувлар ҳуқуқбузарликлар юзага келишига сабаб бўлаётган сир эмас. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, капитан Алишер Худойбергановнинг фаолият кўлами ҳам анча кенг. Маҳалла фаоллари, МФЙ Кенгаши аъзолари, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси, кўча бошчилар билан доимий ҳамкорликда маҳаллани “қизил” рўйхатдан чиқариш имконини излашдан асло чарчамайдиган профилактика инспектори:

– Биз албатта бунга эришамиз, – дейди қатъият билан.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар эса маҳаллада маънавий-тарбиявий ишлар яхши томонга ўзгараётганидан далолат.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019