30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:35
Жамият 👁 225

“ЙИЛ АЁЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ЙИЛ АЁЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

2022 йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларини ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган эди. Қарорга мувофиқ жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида “Йил аёли” миллий танлови республикамиз бўйлаб ўтказилиб келинмоқда.

20 октябрь куни Амударё туманидаги 82-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини кўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёллар қатнашди.

Президентимиз “Маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди!” ғоясини илгари сурар экан, аёлларнинг наинки оила ва жамиятдаги, балки Ватан ва миллат тақдиридаги ўрни беқиёс эканини ҳам алоҳида таъкидлайди. Турли жабҳаларда фаоллик кўрсатаётган фидойи хотин-қизларни аниқлашда эса кўрик-танловларнинг аҳамияти катта.

Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбир очилишида сўз олган туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини, қатор лойиҳа ва танловлар ўтказилаётганлигини таъкидлади.

Мазкур танловдан кўзланган мақсад ҳам жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва ишда барчага ўрнак бўлаётган, давлат ва жамоат ишларида фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборат экани қайд қилинди.

Низомга кўра, танловда 35 ёшдан юқори ҳамда ўз фаолияти билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар иштирок эта олади. Танловнинг туман босқичида 5 нафар иштирокчилар учта шарт бўйича беллашдилар ҳамда уларнинг билим ва маҳоратлари 5 балли тизим асосида баҳоланди. Якунда умумий натижалар бўйича Назархон овулидаги 3-сонли умумтаълим мактабининг кутубхоначиси Тазахон Қидирниязова биринчи ўринни эгаллаб, тунловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бундан ташқари, Моҳира Собирова, Анбаржон Салаевалар “Йилнинг энг жонкуяр устози”, Нодира Тажимуратова “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, Қанигул Айтбоева эса “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар.

Танлов ғолибларига ва иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026