15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 07:46
Жамият 👁 181

ОФЙ раиси: "Мақсадимиз– инфратузилмани ривожлантириш". 3 505 нафар аҳоли истиқомат қилувчи Тош ёп овули ҳақида нималарни биласиз?

ОФЙ раиси: "Мақсадимиз– инфратузилмани ривожлантириш". 3 505 нафар аҳоли истиқомат қилувчи Тош ёп овули ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбек маҳаллаларидаги жамоавийлик, қўни қўшнилар яхши ёмон кунларида бир-бирларига елкадош бўлиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлаши қандай бебаҳо қадрият... тўғрими? Ахир дунёда ёнгинасидаги қўшнисининг ким эканлигини билмайдиган, эшигини қоқсангиз шахсий маълумотларингизни тўлиқ аниқламагунча эшигини очмайдиган одамлар қанча. Олийжаноб халқимиз хонадонларининг эшиклари эса, меҳмон бўлиб келажак ҳар бир инсон учун ҳамиша очиқ. Сўнги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан маҳалла тизимига бўлган эътибор кучайди. Қатор ислоҳотлар натижасида овул ва маҳаллалар қиёфаси кундан кун чирой очиб, обод манзилларимиз сафи кенгаймоқда. Шулардан бири- Тош ёп овул фуқаролар йиғинидир. Мазкур ОФЙ 2013 йили ташкил топган бўлиб, 3 505 нафар аҳоли истиқомат қилувчи мазкур ҳудудга Гулшод Собирова раислик қилиб келмоқда. Ҳудудда 701 та оила, 596 хонадон мавжуд. Шунингдек, 2 та (76 ва 5 сонли) мактаб, 4 та хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳамда битта Давлат томонидан қурилган (51 сонли) мактабгача таълим ташкилоти бор. Шу билан бир қаторда 7 та Озиқ овқат дўкони ҳамда битта «МАНАС» чойхонаси, 11 та иссиқхона мавжуд.

Меҳр-оқибат, саховатпешалик халқимизга хос азалий одат. Жорий йилда овулдаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, таркибида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор оилалар ва ёлғиз яшовчи фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олиниб озиқ-овқат маҳсулотлари, кўмир маҳсулотлари тарқатилди. Мамлакатимизда президентимиз раҳнамолигида кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ва оилалар мустаҳкамлигини сақлашдаги ролини кучайтириш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019-йилдан бери юртимизда хар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида маҳалладаги касал ётган нуроний Отахон ва онахонлар хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, 82 нафар нуроний отахон ва онахонлар иштирокида Хива, Нукус шаҳарларидаги музей ва тарихий масканларга, туманимиздаги зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилди.

“Яхшидан боғ қолар” дейди доно халқимиз. Боғ яратиш, деҳқончилик қилиш тош ёпликларнинг қон қонига сингган ҳунарларнинг бири. Жорий йил овулда ”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам бир қатор хайрли ишлар олиб борилди. Ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга фермерлар ҳамда Тош ёп ОФЙ томонидан 200 тупга яқин мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экиш учун тақдим этилгани сўзимизнинг исботидир. Шу билан бирга, ушбу лойиҳа доирасида маҳалла идораси атрофидаги ерга яқиндагина ўтқазилган ниҳоллар кун келиб яшил маконга айланишига ишонгимиз келади.

Тадбиркорлик фаолияти, қизиқишинг кучли бўлган машғулот ким учундир бўш вақтини мазмунли ўтказишига қаратилган “hobby” бўлса, ким учундир ҳаётининг ажралмас қисми, яна кимгадир даромад манбаидир. Овул аҳли учун эса бу ҳам даромад манбаи, ҳамда тош ёплик тадбиркорларнинг қайсидир маънода ҳаётининг ажралмас қисми ҳамдир. Масканда «Хар бир оила Тадбиркор» тамойили асосида кредит олиб, Қурбонбоева Малоҳат ва унинг турмуш ўртоғи Холмонов Дониёр каби ўз қўл меҳнатлари билан иссиқхона ташкил қилиб, унда бир-биридан гўзал, анвойи гуллар етиштириб оиласига даромад келтираётган тадбиркорлар сафи кенгаймоқда. Шербоев Бахтиёр,Уразбоева Дилдора, Бегимов Тозабой, Ганибоев Тўлибой, Ганибоев Пўлат каби серғайрат тадбиркорлар қишлоқда кўплаб топилади.

Бугун юртимизда аҳолини, турмуш шароити оғир оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда «Темир дафтар», “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари» муҳим аҳамият касб этмоқда. Маҳаллада бу бўйича рўйхат шакллантирилиб борилмоқда. Маҳалланинг қўли гул чеварларидан бири бўлган Шаҳодат Юсуповага кредит асосида тикув машиналари берилиб ҳозирги кунда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Тадбиркор аёл ҳозирда маҳалланинг 2 нафар қизларини ёнига олиб, тикувчилик сирларини ўргатиб келмоқда.

Шунингдек, «Ёшлар дафтари»дан Сапарбоева Адолат, Гулмонова Мавлуда каби пазанда қизларга пишириқлар пишириш учун электр печ берилди. Тикувчилик билан шуғулланиш истагини билдирган Тўлибоева Асалойга эса субсидия асосида тикувчилик машинаси берилди.

Ҳа, овул одамларининг ҳам, ОФЙ масъулларининг ҳам келгусидаги режалари катта. ­

– Келгусидаги режаларимиз аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларга ечим топишдир. Шулардан бири – инфратузилмани ривожлантириш. Юртдошларимизнинг оғирини енгил қилиш мақсадида маҳалламиздаги ички ва ташқи йўлларни таъмирлаш, шағал ётқизиш ишларини амалга оширишдир, – дейди ОФЙ раиси.

Биз эса ижодий гуруҳимиз билан уларнинг келгусидаги ишларига куч-қувват тилаб, хайрлашдик.

Азиза МАДРАҲИМОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019