15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 07:44
Жамият 👁 214

“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК” КЕНГ КЎЛАМЛИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

“ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК” КЕНГ КЎЛАМЛИ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига кўра Республика миқёсида жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 30 декабрь кунига қадар корхона-ташкилотлар, жамоат уюшмалари ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Долзарб 40 кунлик” кенг кўламли профилактик тадбирини ўтказиш белгиланган бўлиб, шунга кўра барча ҳудудларда назорат ва рейд тадбирлари ташкил этилмоқда. 

Амударё тумани ҳудудида ҳам шунга мувофиқ жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда. Тадбир доирасида  туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш асосий мақсад қилинган бўлиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган. 

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни туман Ички ишлар бўлими томонидан навбатдаги махсус профилактик тадбир ўтказилди ҳамда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тунги хизматга жалб қилинган ходимларга жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар, айниқса, тунги вақтда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўриқнома берилиб, хизматга чиқарилди.  Шунингдек, “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирини ўтказишдан мақсад – фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тунги хизматга жалб қилинган ходимларга жамоат жойлари, умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўздан кечириш, ичкиликбозлар, муқаддам судланганлар, пробация ҳисобида турганлар, профилактик ҳисобга олинганлар билан суҳбатлар ўтказиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни аниқлаш бўйича топшириқлар берилди.

Тадбир бошида тунги вақтларда бемақсад юрган фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилди ва уларнинг шахсига ойдинлик киритилди. Жамоат тартибини бузган фуқаролар туман Ички ишлар бўлимига олиб келинди ва уларнинг шахси аниқланиб, тезкор-профилактик суҳбатлар ўтказилди. Улар ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди. Ундан ташқари, умумий овқатланиш шохобчалари, тумандаги истироҳат боғи, корхона-ташкилотлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди. Тунги вақтларда ишлаётган турли объектларда фаолият олиб бораётган шахслар билан ҳам профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Рейд тадбирида 17 нафар фуқаронинг спиртли ичимлик таъсирида жамоат жойида юрганлиги аниқланиб, ҳушёрхонага топширилди. Тунги вақт бўлишига қарамасдан бемақсад кўчада юрган 5 нафар вояга етмаганлар, уларнинг ота-оналари чақиртирилди ва бундай ҳолатни қайта такрорламаслик тушунтирилиб, огоҳлантирилди. Шунингдек, жамоат тартибини бузиб ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Туман ҳудудида бўлиб ўтаётган бу каби рейдлар, “Долзарб 40 кунлик” кенг кўламли профилактик тадбирлари давомида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, фуқароларга жамоат жойларида белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилмоқда. Шунингдек, тунги вақтда бемақсад юрган ёшларга ҳам ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун қонуний жазо муқаррарлиги тушунтирилиб, белгиланган жазо чоралари, қонунлар ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда. 

Инобат Ўрозматова, туман ИИБ ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019