15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 07:43
Жамият 👁 155

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдан ташқари 67-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдан ташқари 67-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 11 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари – 67-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Эшниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 4-Дўстлик сайлов округидан депутат Муқаддас Бекназарова сайланди.
Сессияда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияда дастлаб 2023-2024 йилларнинг қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва зарарсиз ўтказиш  чоралари тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳисобот берди.
Ҳисоботда 2023 йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида ҳам туманимиз аҳолисининг фидокорона меҳнатлари натижасида барча соҳаларда салмоқли натижаларга эришилаётганлиги айтиб ўтилди.
Айтиш керакки, аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қийин кунларида уларга кўмакчи бўлиш мақсадида “Меҳр ҳаракати” карвони давом этмоқда.
Халқимизга хос бағрикенгликнинг ифодаси бўлган ушбу ҳаракат негизида ижтимоий ёрдамга муҳтож, боқувчисидан айрилган ёки ёрдамга эҳтиёжи бор оилалардан хабар олиниб, совуқ кунларни талофатсиз ўтказиб олишига кўмаклашилмоқда. Жумладан, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. “Меҳр ҳаракати” тамойили асосида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ва ҳомийлар ҳисобидан 57 нафар оилага 122,5 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилган. 105 нафар оилага 42 тонна кўмир, 78 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 4 нафар оилага суюлтирилган газ баллони, ҳомийлар ҳисобидан 2та оилага газ плитаси, 90 нафар оилага иситиш печкаси, 25 нафар оилага 105 дона иссиқ кийим-кечаклар тарқатилган.
Сессияда жойларда хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда жамиятда аёлларнинг нуфузини янада ошириш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида туман ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова ҳисобот берди.
Ҳисоботда таъкидлангандек, шу кунгача 4-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 5 минг 398 нафар хотин-қизларнинг 5 минг 330 нафарига ёрдамлар кўрсатилган.
Шундан, биринчи тоифа - ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз 1 минг  943 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг  бандлиги таъминланган.
“Аёллар дафтари”га киритилган 200 нафар хотин-қизлар Хива шаҳрига саёҳатга олиб борилган ҳамда 14 нафар реаблитация мосламаларига муҳтож хотин-қизларга 3та ҳасса таёқ, 4 та эшитиш мосламаси, 7та ногиронлик аравачалари берилган.
Сессия ишида “Меҳр ҳаракати” бўйича ёрдамга муҳтож ёшларга ёрдам бериш масаласи юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ҳисобот берди.
Ҳисоботда таъкидлангандек, тумандаги жами 14-30 ёш тоифадаги 54 минг 503 нафар ёшларнинг баланси шакллантирилган. Хусусан, 23 минг 551 нафар "яшил" тоифа, 30 минг  952 нафар "сариқ" тоифа, 1 минг 316 нафар "қизил" тоифаларга ажратилган.
Жорий йил бошидан шу кунгача “Ёшлар дафтари”га 3 минг 769 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан 2 минг 906 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Сессия якунида туман ҳокими Собир Хўжаметов депутатларни, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда фаол иш олиб борган ҳолда "Меҳр ҳаракати" доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳисса қўшишга, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, қиш мавсумини беталофат ўтказишларига кўмаклашиш борасида амалга ошираётган тадбирларга ҳисса қўшишга чақирди.
Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019