30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 19:12
Жамият 👁 290

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДАГИ ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИМИЗ ЖАНГОВАР САЛОҲИЯТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДАГИ ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИРДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИМИЗ ЖАНГОВАР САЛОҲИЯТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга бўлган қизиқишини ошириш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини намойиш этиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар ёшлар қалбидаги ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаб, юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг 9 январь куни мазкур ойлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қиличбой овулидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон армияси мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч” мавзусида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг маъсул ходимлари, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов ва умумтаълим мактабларининг Чақириққа қадар бошланғич таълим раҳбарлари қатнашишди. Шунингдек, овул ҳудудидаги 14 та умумтаълим мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари ҳамда “Ватан таянчи” отряди аъзолари иштирок этишди.

Ватанимиз мадҳияси билан бошланган ушбу тадбирни ҳарбий қисм хизматчиси Аббос Рустамов очиб берди ва барчани Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Тадбирда сўзга чиққан туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов ҳам ҳарбийлар томонидан ўқувчи-ёшларга мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берди. Ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмлари тубдан янгича кўринишга келаётгани, Қуролли Кучларимиздаги барча ҳарбий-техникалар янгисига алмаштирилгани, ҳарбий шаҳарчалар барпо этилаётгани ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, ёшлар ҳарбийлар томонидан тайёрланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техникалар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар. Ҳарбий мутахассислар ўқувчиларга кўргазмага қўйилган ҳарбий-техникалар, ўқ отар қуроллари, мудофаа воситаларининг техник-тактик хусусиятларини тушунтирдилар. Шунингдек, ҳарбий аскарлар томонидан тайёрланган композицион кўринишлар, хизмат от ва итлар билан биргаликдаги машғулотлар намойиш этилди.

Таъкидланганидек, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларда ҳимоя қилишга тайёр туриш, ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, ҳарбий хизматга қизиқишларини ошириш ҳисобланади. Шунингдек, бу каби тадбирлар ёшларда жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда турли ички ва ташқи мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий-техника воситалардан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш, юрт учун фидойи бўлиш бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Ёшлар ҳарбий қисмда аскарларнинг яшаш шароитлари, ҳарбий тайёргарлик борасидаги машғулотлар жараёнлари билан танишдилар. Ҳарбий қисм аскарларининг ҳарбий-техника ва жанговар қуроллар, хизмат ҳайвонларидан фойдаланиш борасидаги кўргазмалари, ёшлар билан ўтказилган мулоқот ва суҳбатлар ёшларнинг ҳарбий бурчга бўлган қизиқишини, она Ватанга муҳаббат ва садоқатини янада мустаҳкамлади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026