КЕНГ ВА РАВОН ЙЎЛЛАР ЮРТИМИЗ ФАЙЗИ
Бугун юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг, улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Айниқса, йўлсозлар ҳамда қурувчиларнинг қўли-қўлига тегмайди.
Жорий йил мобайнида туманимизда 100 млрд. сўмлик маблағ эвазига жами 74та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 сентябрь кунги Фармойишига асосан туманда иқтисодиёт тармоқлари, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектларни куз-қиш даврида энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Президентимизнинг 2023 йил 10 апрель кунги Қарорига асосан Давлат хусусий шерикчилик шартлари доирасида туман ҳудудидаги жами 125та ижтимоий соҳа объектларни иситиш бўйича пудратчи ташкилот “JKB ENЕRGY GRUP” МЧЖ томонидан битим имзоланган бўлиб, ушбу дастур доирасида 26та объектларнинг қозонхоналари янгидан қурилди ҳамда 89та янги қозонларни ўрнатиш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ушбу объектларни кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 3 минг 301 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди.
Бундан ташқари, бюджет маблағлари ҳисобидан таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда маданият марказларига жами 4 минг 717 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Туманимизнинг меҳнаткаш фермерлари томонидан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 21та иситиш печлари мактабгача ва мактаб таълими объектларига ўрнатиб берилди.
Туманимиз ҳудудидаги аҳоли хонадонларини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан мунтазам таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилди.
Хусусан, электр таъминотини яхшилаш бўйича 154та трасформатор пунктларини, 148 км. узунликдаги ҳаво тармоқларини таъмирлаш, 13та трансформатор пунктларини янгидан ўрнатиш ҳамда 33 км. узунликдаги СИП кабелларини тортиш ишлари олиб борилди.
Президентимизнинг 2021 йил 19 июнь кунги қарорига асосан туман ҳудудидаги 9та кўп қаватли турар-жойларнинг кириш йўлакларини таъмирлаш ва электр тақсимловчи шитларни ҳамда фасад қисмини таъмирлаш, кодли қулф, темир эшикларни ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрь кунги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманимизда мавжуд муаммоларни бартафар этиш ва инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 26 млрд. 623,1 млн. сўм эвазига жами 27та объектда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу қарорга мувофиқ туманимизда умумий қиймати 12 млрд. 303 млн. сўмлик 60,4 км. узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш, шундан 56,4 км. узунликдаги йўлларга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Намуна ва Қумёп маҳаллаларида сув иншоотларини реконструкция қилиш, Хизр эли, Юқори қишлоқ маҳаллаларининг маъмурий бинолари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ушбу маҳаллаларга янгидан маҳалла комплекси биноларини қуриш ишлари якунланди.
Дўстлик маҳалласи ҳудудида жами қиймати 334,3 млн. сўмлик универсал болалар спорт майдончаси янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Рашид Абдуллаев,
туман ҳокимлигининг саноат, йирик қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалиги ва
ободонлаштириш масалалари бўйича мажмуаси бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶