ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ – ҲАЁТ КАФОЛАТИ
Маълумки, кундалик турмуш давомида табиий газ ва бошқа ёқилғилардан кенг фойдаланилади. Айниқса, қиш фасли давомида ёқилғи воситаларига кўпроқ эҳтиёж сезилади. Ушбу воситалардан фойдаланишда ҳар бир кишидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, эътиборсиз бўлмаслик талаб этилади.
Бепарволик ҳаёт учун хавфли бўлган катта талафотларга олиб келади. Оддий қоидаларга риоя қилмаслик, бу – тинчлик-осойишталик, қут-барака, энг қадрли ва муқаддас оила, ширин фарзанд ва яқин инсонлардан жудо бўлиш, бир умрга ногирон одамга айланиб қолиш демакдир.
Шу ўринда айтиш жоизки, аҳоли ўртасида хавфсизлик қоидаларини билишига қарамасдан лоқайдлик қилаётганлар, натижада кутилмаган офат қурбонига айланаётганлар кўп учрамоқда. Газ қувурларини ўзбошимчалик билан газ плиталарига резина шланглар билан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда улаб фойдаланаётган фуқаролар бепарволиги сабабидан келиб чиққан ёнғин туфайли ўз хонадонларига жиддий талофат етказишмоқда. Бу эса ўзларининг моддий зарар кўришларига ва ҳар хил кўринишдаги тан жароҳати олишларига сабаб бўлмоқда.
Ҳар бир хонадонда ўт балоси чиқмаслиги, йиллаб қилинган меҳнат эвазига келган моддий бойликлар яроқсиз бўлиб қолмаслиги учун табиий газ ва бошқа ёқилғилардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва доим ҳушёр бўлиш керак.
Ғ.Тўлибоев, туман ФВБ П ва НБ кичик инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶