30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:58
Жамият 👁 259

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАТИК ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ПРОФИЛАТИК ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Маълумки, ис гази – рангсиз, ҳидсиз, кўп учрайдиган заҳарли бирикма – табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги ёки чала ёниши оқибатида вужудга келади. Инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолишига сабабчи бўладиган ис газидан заҳарланиш ҳолатлари эса аксарият ҳолларда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик ва эътиборсизлик натижасида келиб чиқади.

Жорий йилнинг 12 март куни Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан сўнгги пайтларда кўп содир бўлаётган ис газидан заҳарланиш ва унинг зарарли оқибатларининг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб олишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Маҳмуд Сейдуллаев, туман ҳокими ўринбосари Баҳодир Эрназаров, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи капитан Зафар Аҳмедов, газ таъминоти корхонаси туман бўлими бошлиғи Жасур Ерметов, электр таъминоти корхонаси туман бошлиғи Мансур Худойберганов, Миллий гвардиянинг тумандаги Қўриқлаш бўлими ходимлари ҳамда ишчи гуруҳнинг бошқа аъзолари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида жорий йилнинг 9 март куни Фарғона шаҳри, Аҳмад Яссавий кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ис-газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганлиги тўғрисида маълумот берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирларни янада кучайтириш кераклиги бўйича тегишли вазифалар белгилаб олиниши кераклиги таъкидланди.

Амударё туманида ҳам 2023-2024 йилларнинг куз-қиш мавсуми даврида ҳар хил турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳудудида жойлашган якка тартибдаги ҳамда кўп квартирали турар жойларда иситиш қурилмалари ва уларнинг дудбуронларининг созлигига  маҳалла фаоллари иштирокида ҳар бир хонадонларда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини, ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар тегишлилиги бўйича жойида бартараф қилинаётгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, туман ҳокимлигида тузилган Фавқулодда вазиятлар бўлими, газ, электр тармоқлари ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тунги вақтда ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганиб чиқилаётгани эътироф этилиб, ўрганиш давомида жойлардаги масъулларга тавсиялар берилаётгани, маълумотнома расмийлаштирилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига назорат учун киритилаётгани эътироф этилди.

Бу борадаги ишларни яна давом эттириш, фуқароларга ис-газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш ишларини янада жадаллаштириш кераклиги, уларга эслатма материаллари тарқатилиб, хавфсизлик қоидалари тўғрисида маълумотлар берилиб борилиши лозимлиги айтилиб, тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Сейдуллаев томонидан хизмат қилаётган ҳарбий ва техник хизматчилар, уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимларининг соҳадаги муаммолар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди. Баён этилган масалалар юзасидан мурожаатлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Асосий эътибор мурожаатларни ўз вақтида ҳал этишга қаратилиб, мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилиб, ушбу топшириқларнинг ижроси назоратга олиниши таъкидланди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026