30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:49
Жамият 👁 357

2-сонли касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” тадбирлари ўтказилди

2-сонли касб-ҳунар мактабида “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” тадбирлари ўтказилди

Мамлакатимизда таълим тизимини янгилаш ва уни халқаро стандартларга мослаштириш борасида катта қадамлар ташланмоқда. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб юртимизда Халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги таълим тизими жорий этилди.

Ушбу ислоҳотлар натижасида 2020/2021 ўқув йилида Амударё туманида ташкил қилинган 2-сонли касб-ҳунар мактабида ҳам ўқувчиларга замон талаблари асосида билим берилиб, касб-ҳунар сирлари пухта ўргатилмоқдалар.

Мактабда 2021-2022-ўқув йилида 7та йўналиш, 2022-2023-ўқув йилида эса 9та йўналиш бўйича халқаро стандартларга мос мутахассислар тайёрланиб, улар бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият юритмоқда. Аксарият битирувчи ёшлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқда.

Келгуси 2024/2025 ўқув йилида касб-ҳунар мактабига 8та йўналиш бўйича жами 208 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилмоқда. Қабул мавсуми бошлангач, автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш, автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш устаси, компьютер графикаси ва дизайн оператори, пайвандловчи, тикувчи, ошпаз-қандолатчи, маиший техника жиҳозларини таъмирлаш ҳамда оқова сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси  касби касбларни эгаллашни истаган ёшлар ушбу таълим масканига ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.

Қабул олдидан бўлғуси ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини касб-ҳунар мактаби фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида 15 май куни “Очиқ эшиклар куни” тадбири ва “Касблар фестивали” ўтказилди.

Тадбир аввалида касб-ҳунар мактаби маъмурияти масъуллари йиғилганларга мавжуд йўналишлар ҳақида маълумотлар берди. Сўнгра ҳар бир йўналиш бўйича таҳсил олаётган ўқувчиларнинг чиқишлари намойиш қилиниб, иштирокчилар уларнинг касб-ҳунарни қанчалик пухта эгаллаганига гувоҳ бўлдилар.

Айтиш жоизки, ўтган 2022-2023-ўқув йилида касб-ҳунар мактабини 201 нафар ўқувчилар тамомлаб, уларнинг 86 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Битирувчи ўқувчиларнинг 56 нафари эса ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашган. Бундан ташқари, 89 нафар битирувчи тадбиркорлик йўналишида ўз фаолиятини бошлашди. Жорий йилда мактабни тамомлаётган ўқувчилар ҳам меҳнат бозорида ўз ўринларини топиб, малакали касб эгаси сифатида халқимизга хизмат қилишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйишган.

Битирувчиларга ҳавас қилиб, мазкур таълим даргоҳига ўқишга киришни ният қилган йигит-қизлар таълим муассасасидаги шарт-шароит, таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва рақслар “Очиқ эшиклар куни” тадбири ва “Касблар фестивали”ни ҳақиқий байрамга айлантирди.

Чиндан ҳам, касб ва ҳунар инсоннинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. У нафақат моддий фаровонликка эришишнинг калити, балки шахснинг ижтимоий мавқеи ва ўз-ўзини англашида ҳам бош омилдир. Ҳар бир инсон ўз касби орқали жамият равнақига ҳисса қўшади ва ўзининг шахсий ривожланишига йўл очади. Касб-ҳунар эгаллаш инсонга мустақиллик бахш этади ва унинг ижтимоий муносабатларини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, касб-ҳунар инсоннинг ўзига бўлган ишончини оширади ва унга ўз қўли билан ҳаётини яхшилаш имконини беради.

Умид қиламизки, келгусида Амударё туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабидан ҳам ана шундай касб-корли инсонлар етишиб чиқиб, улар меҳнат фаолият орқали нафақат ўзининг ва оиласининг, балки бутун халқимизнинг фаровонлигини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшадилар. Ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” тадбирлари эса юзлаб ўқувчиларнинг келгуси таълим маскани сифатида мазкур касб-ҳунар мактабини танлашларида восита бўлади.

Ғ.Ешниёзов

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026