30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:56
Жамият 👁 359

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 39 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 39 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг муносиб иш ўринларига эга бўлишида ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Амударё тумани бўлими маъмурий биносида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда Амударё тумани прокурори катта ёрдамчиси Шарьяр Жолдасов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Қуаниш Есенбаев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев, овул ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, меҳнат ярмаркасида тумандаги 69та корхона ва ташкилот вакиллари томонидан 407та мавжуд бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Ярмаркада 83 нафар, жумладан, ишсиз фуқаролар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, битирувчи ёшлар қатнашди.

Тадбирни туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ва олиб борди.

Ярмаркада иштирокчиларга туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ва уларга аҳолини ишга жойлаштириш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, аҳолини хорижий давлатларга ишга юборишга доир маълумотлар берилди. Шунингдек, масъуллар томонидан аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олишлари учун барча шароитлар яратилди. Жумладан, видеороликлар намойиш қилиниб, баннерлар орқали маълумотлар берилди ҳамда брошюралар ва буклетлар тарқатилди.

Тадбир давомида ҳоким ёрдамчиларининг тегишли тавсиялари билан Куюккўпир, Тошёп, Қиличбой овуллари ҳамда Аёқчи, Хизрэли, Ойбек маҳаллаларида истиқомат қилувчи 7 нафар ишсиз фуқарога ўзини ўзи банд қилиш орқали даромадга эга бўлишлари учун субсидия асосида фаолияти учун зарур иш қуроллари, шунингдек, аёллар учун гўзаллик салонида ишлатиладиган асбоб-ускуналар берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносида жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш марказида тикувчилик йўналиши бўйича 3 ойлик ўқув курсини битирган 10 нафар ишсиз хотин-қизларга сертификатлар топширилди ҳамда уларга субсидия асосида тикув машиналари олиш учун тавсиялар берилди.

Меҳнат ярмаркасида 39 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Уларнинг 10 нафари алимент тўловчи ишсиз фуқаролар, 1 нафари меҳнат мигранти, 1 нафари ногиронлиги бўлган шахс, 17 нафари хотин-қизлар, 10 нафари ёшлар, шу жумладан, 3 нафари олий таълим муассасаси битирувчиларидир. Шунингдек, 5 нафар фуқарога жамоат ишларига йўлланмалар берилиб, 10 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитладиган бўлди.

Тадбир давомида иштирокчиларига 3та мониторлар орқали тумандаги салоҳиятли иш берувчи корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим қилинган бўш (вакант) иш ўринлари, хорижий давлатларда йирик иш берувчи компаниялар томонидан таклиф қилинган иш ўринлар, Тошкент ва Нукус шаҳарларидаги “Ишга марҳамат” мономарказлари, Нукус қурилиш коллежи, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига қарашли касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолиятлари тўғрисида видеороликлар намойиш этиб борилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан 27 нафар фуқарога бўш иш ўринлари ҳамда уларга аҳолини ишга жойлаштириш тартиби ҳақида, 18 нафар фуқарога ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тартиби бўйича, 23 нафар фуқарога аҳолини хорижий давлатларда ишга юбориш тўғрисида, 11 нафар фуқарога эса аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, зарур маълумот ва тавсиялар берилди. Чет давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга ZOOM платформаси орқали тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатларда қатнашиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Рашид Салаев, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026