30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 00:53
Жамият 👁 293

Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди

Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди

2011 йил 3 майда БМТ Бош ассамблеяси томонидан 30 июль санасини Халқлар дўстлиги куни сифатида эълон қилинган. Ушбу сана 2021 йил 10 февраль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мамлакатимизда ҳам Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланган ва шундан буён ҳар йили миллатларо тотувлик куни сифатида тантанали равишда нишонланиб келмоқда.

Сана муносабати билан Амударё тумани Хотира майдонида катта байрам тадбири, гала концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар масъуллари, нуронийлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Меҳмонлар дастлаб тадбир доирасида ташкил этилган ижодкор ёшларнинг қўл меҳнатлари, ижод намуналари, турли миллат вакилларининг урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи миллий кийимлари, тақинчоқларидан иборат кўргазма билан танишдилар.

Тадбирни туман ҳокими Собир Хўжаметов очиб, миллатлараро тотувликнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти, Ўзбекистон кўп миллатли юрт эканлиги, барча миллат вакиллари ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибатда, ҳамжиҳатликда яшаб келаётганини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг тадбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган шўх-шодон куй-қўшиқлар ҳамда бетакрор рақслар билан давом этди.

Туман ҳокими ўз сўзида таъкидлаганидек, Ўзбекистонда бугунги кунда 130дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшамоқда. 157та миллий маданий марказ ва 38та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиздаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнлари ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда, қардош тилли мактабларда ўқиётган фарзандларимиз давлат ҳисобидан дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминланмоқда. “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деган эзгу ғоя барча миллат ва элатларни ўзаро бирлаштириб, тобора ҳаётий шиорга айланиб бормоқда. Бу жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳити, тинчлик ва осойишталикнинг амалий ифодасидир.

Гала концерт дастури республикамизнинг ёрқин юлдузлари, истеъдодли санъаткорлар ижросидаги она юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар билан юқори байрамона кайфиятда ўтди. Концерт дастури меҳмони истеъдодли хонанда Бобурбек Арапбоев ажойиб чиқишлари ва шўх қўшиқлари билан кўнгилларни хушнуд этди. Шунингдек, туман Маданият бўлимининг раққоса қизлари ижросидаги турли миллатларнинг миллий рақслари, элимиз суйган умидли хонандалар Нурбекжон Ражабов, Ғайратжон Янгибоев, Давлатёр Шомуратов, Ойбекжон Нурмоновлар каби ижодкорлар ўзларининг дўстлик, муҳаббат, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан байрам дастурининг файзли ўтишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Ушбу сана муносабати билан халқлар дўстлиги, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш мақсадида юртимиз бўйлаб бир ҳафта давомида ўтказиладиган Дўстлик фестиваллари халқимизни янада бирлаштиришга, минтақамиздаги тинчлик ва осойишталик, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026