14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:48
Жамият 👁 224

Амударё туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Амударё туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 24 август куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида туман ҳокими Собир Хўжаметов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳамметали Хўжамуратов, “Маҳалла еттилиги” аъзолри, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Матбуот анжуманини туман ҳокими Собир Хўжаметов очиб берди. Туман ҳокими ўз сўзида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг “Маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликда иш олиб бориши лозимлиги, шунингдек, аҳоли орасида тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, оила мустаҳкамлиги, фарзандлар тарбиясига эътибор бериш, шукроналик ва ҳамжиҳатликда яшаш борасидаги тарғибот ишларини янада кучайтириш зарурлиги хусусида сўз юритди.

Шунингдек, жиноятчилик сонини камайтиришнинг энг муҳим омили аҳоли бандлигини таъминлаш эканлигини таъкидлаб, инсонларнинг оиласига даромад олиб келишига ёрдам бериш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлигини қайд этиб ўтди. Қолаверса, мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида жамоат назоратни сақлаш борасида олдинда турган вазифалар хусусида тўхталди.

Матбуот анжуманида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг шу даврига қадар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Муҳамметали Хўжамуратов ўз ҳисоботида жорий йилнинг 7 ойи давомида туман ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилгани, хусусан, “Профилактика куни” тадбирлари давомида 108та жиноятлар муҳокама қилингани, 38 минг 76та хонадон ўрганилиб, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 1 минг 419 нафар шахслар билан ижтимоий профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича “Маҳалла еттиликлари”га хулосалар тақдим этилгани, маҳалла фаоллари томонидан 1 минг 207 нафар ижтимоий профилактика объекти бўлган шахсларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилгани хусусида сўз юритди.

Шунингдек, 981 нафар шахслар профилактик ҳисобга олиниб, улар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилган, овул ва маҳаллалардаги 5 минг 228 нафар шахсларга ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги учун маъмурий чоралар кўрилган. Ичкиликка ружу қўйган 76 нафар шахс ва 108 нафар руҳий касаллар мажбурий даволашга ётқизилиб, босим ва зўравонликка учраган 183 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган.

Ҳисоботда келтирилишича, амалга оширилган профилактик ишлар натижасида тумандаги 29та овул ва маҳаллаларда жиноят юз беришига йўл қўйилмаган. Жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сонини камайтириш мақсадида тумандаги овул ва маҳаллалар тоифаларга ажратилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда. Жумладан, 4 маҳалла “қизил”, 16 та маҳалла “сариқ” тоифага киритилиб, улар билан алоҳида ишлаш борасидаги тадбирлар кучайтирилмоқда.

Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида туман Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган самарали ишлар натижасида туман ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сезиларли даражада камайишига эришилган. Хусусан,  фирибгарлик 30 фоизга, номусга тегиш 75 фоизга,  баданга ўрта оғир тан жароҳати етказиш 22,2 фоизга, баданга енгил тан жароҳати етказиш жинояти эса 20 фоизга камайган.

Тадбир мобайнида кун тартибидаги масала юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар танқид ва таҳлил этилди ҳамда олдинда турган устувор вазифалар бўйича фикр алмашилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари. 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019