30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:53
Жамият 👁 343

Беруний маҳалласида байрам тантаналари

Беруний маҳалласида байрам тантаналари

Бугун кўпмиллатли халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг шонли 33 йиллик тўйини зўр шоду хуррамлик, бирдамлик билан нишонлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Бу йилги байрам тантаналари, маданий-маърифий тадбирлар, маънавият фестиваллари “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя асосида ўтказиляпти. Қалбимиздаги эзгу ғоялар Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсад йўлида халқимизни янада бирлаштириб, янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Байрам яқинлашаётган айни кунларда ҳар бир овул ва маҳалладаги хонадонлардан тортиб, таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносиб кутиб олинаётгани, бунда уларга “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори янада кўтаринкилик бахш этаётганини кўришимиз мумкин. Амударё туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисида ташкил этилган маданий-маърифий тарғибот тадбири ҳам миллий анъана ва қадриятларимизни, бой тарихий маънавиятимизни ўзида акс эттирди.

Тадбирда Беруний маҳалласидаги “еттилик” вакиллари, туман оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари ва кўчабошилар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари ҳамда 31-сонли мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Санъат намуналари ҳамиша инсонни ўзига мафтун қилиб келган. Истиқлол миллий санъатимизга бўлган ҳурматни қайтарди. Амударё туманида ҳам санъатсевар инсонлар кўп. Маҳаллада яшовчи ҳунармандларнинг қўл меҳнатлари намуналаридан ташкил қилинган кўргазма тадбирга ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Кўргазмага қўйилган миллий ва замонавий аёллар либослари, қуроқ кўрпача ва ёстиқ жилдлари, юмшоқ ўйинчоқлар, рангли иплардан тўқилган турфа гуллар, уй-рўзғор буюмлари, темирчилик маҳсулотлари меҳмонларга ниҳоятда манзур бўлди.

Очиқ дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирини фуқаролар йиғини раиси Йўлдош Абдалов очиб берди ва барчани мустақиллик байрами билан самимий қутлади. Шунингдек, маҳалланинг ёши улуғ нуронийлари ҳам сўзга чиқиб, истиқлол берган неъматлар, имкониятлар ҳақида сўз юритдилар.

Таъкидланганидек, мустақиллик туфайли мамлакатимиз суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатга, халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъектига айланди. Дунё бизни янгитдан таниди ва тан олди. Ер юзидаги турли давлатлар ва халқлар билан дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларимиз тобора кенгайиб, юртимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бормоқда.

Бугун мамлакатимизда ҳар бир фуқарога ўз орзу-умидларига мос равишда ҳаёт кечириш учун тегишли шарт-шароитлар яратиб бериш давлатнинг бош мақсадларидан бирига айланган. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, ободлик ва фаровонлик, шубҳасиз, мустақиллик берган имкониятлар самарасидир.

Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, янгиланишларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида яққол ҳис қиляпти. Мамлакатимизда халқимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинаётгани эртанги кунга ишончимизни янада оширмоқда.

Шу ўринда Беруний маҳалласи мисолида халқ фаровонлиги йўлида Амударё туманида олиб борилаётган ишларга диққат қаратсак! Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида маҳаллий даражадаги муаммоларга маҳалланинг ўзида қисқа фурсатларда ечим топилмоқда. Жойларда жамоатчилик назорати амалга оширилиши орқали давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланиб, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол иштирок этишига замин яратилди.

Спорт – саломатлик гарови. Жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида маҳаллага ажратилган маблағлар ҳисобидан 3та спорт майдончаси қурилди. Бу ўйингоҳлар фарзандларимизнинг жисмоний машғулотлар билан янада фаол бўлишларига хизмат қиляпти. Шунингдек, Жумуртов кўчаси аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун янги трансформатор ўрнатилди.

Замон инсонлардан доимгидан-да илғор ва тадбиркор бўлишни талаб қилмоқда. Давлат ҳам тадбиркорларимизнинг юрт манфаати йўлидаги режаларини ҳамиша қўллаб-қувватлайди. Маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 35 нафар фуқарога 459 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрь кунги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли Қарори билан 3 нафар тадбиркорга фаолиятини кенгайтиришлари учун 291 млн сўм миқдорида кредит берилди.

Ёшларимизнинг орзу-интилишлари мамлакатимизнинг эртанги кунини белгилаб беради. Ёш авлодни янги марралар сари илҳомлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатнинг бош вазифаларига айланган. Ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун маҳалла томонидан доимий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, ўтган 6 ой давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 10 нафар талабанинг контракт пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, мустақил фаолиятини бошлашлари учун 2 нафар ёшга субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб берилди. Албатта, бундай кенг кўламли ислоҳотлар истиқлол мевасидир.

Мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан туманимиз ёшлари ҳам самарали фойдаланиб, нуфузли танловларда муносиб иштирок этишмоқда. Тадбир давомида Эронда ўтказилган Халқаро физика олимпиадасида 3-ўринни эгаллаган Жавоҳир Саъдуллаев, ментал арифметика бўйича танловларда 1-ўринни эгаллаган Соҳибжамол Узакбаева, спортнинг дзюдо тури бўйича туман ва республика миқёсидаги мусобақаларда фахрли ўринлар совриндори Самандар Азадов, энг фаол спортчи аёллардан Гулбаҳор Полвонова ва шу каби иқтидорли ёшлар Беруний маҳалла фуқаролар йиғини томонидан совғалар билан тақдирландилар.

Амударё тумани Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Қизиқарли ўтган тадбир бутун маҳалла аҳлига байрамона руҳ, кўтаринки кайфият бахш этди.

Ю.Абдалов, Беруний маҳалла фуқаролар йиғини раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026