30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 03:08
Саломатлик 👁 486

Янги туғруқ мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Янги туғруқ мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

27 август куни Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги янги замонавий шарт-шароитларга эга туғруқ мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда нуронийлар, тиббиёт бирлашмаси жамоаси иштирок этдилар.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни замонавий туғруқ мажмуасининг фойдаланишга топширилиши ҳамда мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами муносабати билан табриклади.

Жўқорғи Кенгес Раиси ўз сўзида кейинги йилларда юртимизда янги давлат ва жамият қурилиши йўлида тарихий ишлар амалга оширилганини ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар кўлами тобора кенгайиб бораётганини, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳаси улкан ўзгаришларга юз тутганлигини, соҳага эътибор ҳам, муносабат ҳам тубдан ўзгарганлигини алоҳида таъкидлади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилаш, халқимизнинг эркин ва фаровон яшаши, бахтли ҳаёти йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи йўлида давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратилди. Аввало, тиббиётга ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. Натижада ўтган қисқа даврда тиббиётимизда мислсиз янгиланишлар содир бўлди.

Очилиш маросимида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, фахрий шифокор Султонбой Тажиниёзов сўзга чиқиб, ўзининг кўп йиллик тажрибасида бугунгидек имкониятлар ва тиббиёт соҳаси ривожига берилаётган эътибор мислсиз эканлигини, ислоҳотларнинг барчаси инсон қадри учун, аҳоли саломатлиги йўлидаги собитқадамлик билан амалга оширилаётганини алоҳида қайд этди.

Таъкидлаш жоизки, бугун тиббиёт соҳасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилашга алоҳида аҳамият берилиб, “Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор” тамойили асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманимизда ҳам ушбу тамойил асосида тиббиёт соҳасидаги эзгу ишларнинг кўлами кенгаймоқда. Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси янада мустаҳкамланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли янги туғруқ мажмуасининг бунёд этилгани ҳам бунинг яққол ифодасидир.

Тиббиёт бирлашмаси таркибидаги ушбу янги – қиймати 14,4 млрд. сўмга тенг бўлган 90 ўринли 4 қаватли туғруқ комплексининг замонавий биноси “Темир бетон” МЧЖ қурувчилари томонидан ўз муддатида ва сифатли тарзда қуриб битказилди.

Янги лойиҳа асосида барпо этилган мазкур иморатдаги иситиш ва совитиш тармоқлари илғор технологиялар асосида ишлайди. Олиб борилган кенг кўламли қурилиш ишлари натижасида замонавий қиёфа касб этган бино замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган, сифатли тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Қайд этиш жоизки, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳомиладорларга ғамхўрлик кўрсатиш, эртамиз эгаларининг соғлом туғилишига шароит яратиш мақсадида амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар туманда тиббий хизмат сифатини янги босқичга олиб чиқишга замин яратади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026