30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:57
Жамият 👁 222

Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик ва амалиёт

Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик ва амалиёт

Давлат ва жамият ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи омиллар кўп. Ам­мо мамлакат тараққиё­тига коррупциячалик зарар келтирадиган бошқа иллат бўлмаса керак. Шу боис, Ўзбекистонда коррупцияга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Амударё тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абат Реимбергенович Джумамуратов билан суҳбатимиз шу жараён ҳақида бўлди.
– Ассалому алайкум, Абат Реимберганович! Коррупция ва тамагирлик, афсуски, жамият ва давлат ривожига жиддий салбий таъсир кўрсатувчи глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Шунингдек, бу иллат фуқароларда ижтимоий адолатга, ҳақиқатга ва давлат органларига нисбатан ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади. Ҳуқуқ-тартибот органи ходими сифатида айтинг-чи, коррупция ўзи нима ва унинг қандай белгилари мавжуд?
– Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра, шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади. Коррупциянинг белгилари фирибгарлик, товламачилик. порахўрликда номоён бўлади. Коррупцияга оид ҳуқуқ­бузарлик коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмишдир.
– ОАВ хабарларида "манфаатлар тўқнашуви" деган атама ҳам учраб туради. Айтинг-чи, манфаатлар тўқнашуви нима?
– Манфаатлар тўқнашуви деганда ушбу қонунга кўра, шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбу­риятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият тушунилади.
– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг кор­руп­­цияга қарши курашиш со­ҳа­сида ваколатлари нималардан иборат?
 – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз ваколатлари доирасида қатор вазифаларни амалга оширади. Хусусан, коррупция­га қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади. Шунингдек, коррупция­га қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради. Бундан ташқари, Бош прокуратура коррупция ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни таҳлил қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда қонуний мафаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради.
– Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахс­лар қонунга мувофиқ қандай ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Шу ҳақда фикр-мулоҳазаларингизни билдирсангиз!
– Ушбу жиноятни содир этган шахслар суд қарорига кўра, муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан, муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкин. Юридик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
– Коррупцияга оид ҳуқуқ­бузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахс­ларни ва уларнинг яқин қариндошларини ҳимоя қилиш тартиби ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
– Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сири ҳисобланади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунингдек, коррупция­га қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахс­ларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилишга, шунингдек, иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндош­ларининг ҳаётига ва соғлигига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини, мол-мулки йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлигини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, коррупцияга қарши курашишни амалга оширувчи органлар томонидан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
– Абат Реимберганович, мазмунли суҳбат ва саволларимизга батафсил жавобларингиз учун раҳмат! Эл-юрт ва давлат манфаати йўлидаги фао­лиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.
Изоҳ: Коррупцияга қарши курашиш фақат давлатнинг вазифаси эмас, балки ҳар бир фуқаронинг инсон сифатида зиммасидаги бурч ва масъулияти, десак адашмаган бўламиз. Биз бу иллатга қарши самарали курашмас эканмиз, мамлакатимиздаги барча соҳалар издан чиқиб бораверади. Масъулиятни ўз зиммамизга олиб, пора бермаслик ва олмасликка, ҳақиқат учун курашишга ҳаракат қилишимиз орқали кўзланган юқори мақсадларимизга эришамиз.

Шоҳзод Қурбонбоев суҳбатлашди.

Суҳбат “Жайхун илҳомлари” ННТнинг Қорақалпоғистон Рес­пу­б­ликаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Таъмагирлик – давр дар­ди” номли грант лойиҳаси дои­­расида тайёрланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026