30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:31
Жамият 👁 329

Таълим соҳаси илғорлари “VETERAN” фахрий байналмилал жангчилар Уюшмаси томонидан мукофотланди

Таълим соҳаси илғорлари “VETERAN” фахрий байналмилал жангчилар Уюшмаси томонидан мукофотланди

Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, мустақиллик ғоялари асосида тарбиялаш, улар онгида миллий-маънавий иммунитетни шакллантиришда нафақат ўқитувчи ва мураббийлар, балки барча соҳаларда фаолият олиб бораётган, устоз-шогирд анъаналари асосида ёшларнинг ўз соҳалари бўйича етук мутахассислар бўлиб камолга етишишларида фидойилик билан меҳнат қилаётган барча касб эгаларининг хизматлари катта. Айниқса, захирадаги ҳарбий зобитлар, таълим-тарбия соҳаси раҳбарлари, собиқ байналмилал жангчилар, кутубхоначиларнинг ёш авлод таълим-тарбиясига қўшаётган ҳиссалари алоҳида эътибор ва эътирофга муносиб.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами муносабати билан Амударё туманининг турли соҳаларида ишлаётган, ўз меҳнат фаолиятлари давомида ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишга муносиб ҳиссаларини қўшаётган фидойи инсонлардан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси “VETERAN” фахрий байналмилал жангчилар Уюшмаси томонидан тақдирландилар. Мазкур Уюшма томонидан тақдирланганлар орасида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шомуродов ҳамда ушбу бўлим тасарруфидаги 12-сонли мактаб кутубхоначиси Муборак Маҳмудовалар ҳам бор.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси “VETERAN” фахрий байналмилал жангчилар Уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлими раҳбари Баҳодир Жуманиёзов ҳамда уюшма аъзоси Ҳамро Сафарбоевлар мукофотларни ўз эгаларига топширдилар.

Тақдирлаш маросимида бир гуруҳ собиқ фахрий байналмилалчи жангчилар ҳам иштирок этишиб, Ялғашбой Шомуродовнинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга ошираётган катта хизматларини мамнуният билан эътироф этишди ва унга “VETERAN” фахрий байналмилал жангчилар Уюшмаси олдидаги шарафли хизматлари учун “VETERAN” медалини топширишди.

Шунингдек, 12-сонли умумтаълим мактабининг кутубхоначиси Муборак Маҳмудовага ҳам Уюшма томонидан “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали топширилди.

Дарвоқе, инсон қайси соҳада ишлашидан қатъий назар, ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясига масъулият билан ёндашиб, ўзлари танлаган йўналишлар бўйича зарур кўникмаларга эга бўлишлари учун ўз билим ва тажрибаларини ўргатса, уларнинг эл-юрт фидойилари сафидан жой олишларига яқин кўмакдош бўлса у ҳақиқий устоздир.

Шу боис, Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами муносабати билан ўз соҳаларининг билимдонлари ва ёшларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида, ўз касбининг фидойилари қилиб тарбиялашга қўшган ҳиссалари учун барча соҳаларнинг фидойиларига шогирдлари ва давлатимиз томонидан алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади.

Ялғашбой Шомуродов ва Муборак Маҳмудовалар ана шундай ҳурмат, эътибор ва эҳтиромга муносиб кўрилгани мамлакатимизда устозлик эътибор ва эъзозга, юксак эҳтиромга муносиб кўрилганининг яққол исботидир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026