30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:34
Жамият 👁 422

Жумур овулда "Маҳалла еттилиги" самарали фаолият юритмоқда

Жумур овулда "Маҳалла еттилиги" самарали фаолият юритмоқда

Амударё туманидаги Жумуровул маҳалласи инфратузилмаси жадал ривожланаётган ҳудудлардан бири саналади. 765та хонадонлардаги 1255та оилаларда истиқомат қилаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзор гўшага айлантириш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса, уюшмаган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, оилавий ва якка тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг турмуш тарзи кун сайин яхшиланиб бормоқда. “Маҳалла еттилиги”нинг саъй-ҳаракатлари билан фақат жорий йилнинг ўзида аҳолининг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида 5 та аҳоли пунктининг ҳар бирига биттадан, 5 та янги трансформатор ўрнатилди. Аҳоли серқатнов бўлган Абдурауф Фитрат номли, Дарёлик, Шижоатли ва Манғитовул кўчаларига ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида кузатув камералари ва МФЙ маъмурий биносига 5 киловатт қувватга эга қуёш панели ўрнатилди.

Уюшмаган ёшларни спортга кенг жалб қилиш, ўқувчи-ёшларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида “Open budget” дастури доирасида сунъий қопламали спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. “Менинг йўлим” дастури асосида Шижоатли кўчасининг 1600 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.

Маҳалла аҳлининг ўзаро аҳиллиги ва ҳамжиҳатлиги, қолаверса, “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари боис Жумур овулликлар “Менинг боғим” дастури асосида 3 гектар майдонда боғ барпо этиш бўйича лойиҳани, шунингдек, “ОНА” жамоат фонди томонидан молиялаштирилган 300 миллион сўмлик тозаланган ичимлик суви иншоотини қуриш бўйича грант маблағини ютиб олишди. Айни пайтда ҳудудда боғ барпо этиш ишлари бошланиш арафасида. “ОНА” жамоат фондининг грант маблағи ҳисобидан қурилиб. фойдаланишга топширилган тозаланган ичимлик суви иншооти эса Жумур овулликларга беминнат хизмат кўрсатмоқда.

Жумур овул азалдан фидойи меҳнаткаш инсонлар ва тадбиркорлар юрти. Маҳаллада ўз томорқа ерини чинакам зироатчилик фабрикасига ва мўл даромад манбаига айлантириб, оиласига фаровонлик олиб кираётган, тадбиркорлик йўналишида муваффақиятларга эришаётганлар талайгина.

Бу борада маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътиборга муносиб. Айниқса, ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг ҳоким ёрдамчиси томонидан қўллаб-қувватланиши боис, ишсизлик билан боғлиқ муаммолар самарали ҳал этилмоқда.

Маҳаллада яшовчи Неъматжон Болтабоев ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилмасидан аввал ишсиз, доимий даромад манбаига эга эмас эди. У ҳоким ёрдамчисининг кўмаги, қолаверса, “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг қўллаб-қувватлашлари туфайли 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағи эвазига шлакоблок ишлаб чиқариш цехи ва гилам ювиш хизмати фаолиятини йўлга қўйди. Айни пайтда Неъматжон Болтабоев ўзининг ва оила аъзоларининг бандлиги таъминланганидан, доимий даромад манбаига эга бўлиб, маҳалладошлари манфаати йўлида хизмат қилаётганидан мамнун.

Шунингдек, ҳудудда фаолият олиб борувчи “Досан Мурод” МЧЖ томонидан ғишт ишлаб чиқариш цехининг фаолияти йўлга қўйилиши туфайли 15 нафар Жумур овуллик ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Ёш тадбиркор Хушнуд Ўринбоев ҳам ҳоким ёрдамчисининг қўллаб-қувватлаши туфайли имтиёзли кредит олиб, автомобилларга хизмат кўрсатиш йўналишида ўз бизнесини бошлади. У автомобилларни ювиш шохобчаси фаолиятини йўлга қўйди ва ўзи билан яна 2 нафар оила аъзосининг бандлигини таъминлашга муваффақ бўлди.

Бугунги кунда Жумур овул маҳалласида балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли 10 та тадбиркорлик субъекти фаолияти йўлга қўйилган. Хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Мақсуда Авазимбетова ҳамда Гулнозахон Камоловаларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари олиб берилди. Иккала аёл-қиз ҳам айни пайтда ўзларининг чеварлик фаолиятларини бошлаб, доимий даромад манбаига эга бўлишди.

“Маҳалла еттилиги”нинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари боис, 40 нафар ишсиз ёшларга деҳқончилик қилишлари учун ер майдонлари ажратиб берилди, шу билан бирга ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида ёшлар етакчиси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ бир гуруҳ ёшларга субсидия асосида мотокультиватор агрегатлари, тикув машиналари, пайвандлаш ускуналари, ноутбуклар олиб берилиб, бандлиги таъминланди.

Айни кунларда Жумур овулликлар ҳудуддаги фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда пахтакор деҳқонларга яқиндан ёрдам бериш орқали қўшимча даромад топишмоқда. Маҳалладаги вақтинча ишсиз фуқаролар, уюшмаган ёшлар, ҳатто эл-юрт манфаатига ўзларини дахлдор деб билган нуроний отахон ва онахонлар ҳам кўнгилли равишда пахта йиғим-теримида деҳқонларга қўл-қанот бўлишмоқда. Ахир халқимиз бекорга “Ҳашар – элга ярашар” деган ҳикматни яратмаган.

Бугун Жумур овулликлар ҳашар баҳона мўл-кўл даромад топаётганларини ҳисобга олсак, пахтадан келадиган маблағ нафақат пахтакор деҳқонларнинг, балки ҳар бир Жумур овулликнинг оиласига фаровонлик, тўкин-сочинлик олиб киради. Кўнгилли ҳашарчиларнинг терган ҳар бир килограмм пахтаси учун фермерлар тарози бошидаёқ ҳисоб-китоб қилиб бораётганларидан маҳалла аҳли мамнун.

Биз ижодий жамоамиз билан гувоҳ бўлганимиз – кундан-кунга тобора ободон ва фаровон, кўкаламзор гўшага айланиб бораётган Жумур овул маҳалласидаги ўзгаришларда, янгиланишларда, албатта, элим, юртим, деган маҳалла аҳлининг жуда катта ҳиссаси бор.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026