30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 05:27
Жамият 👁 486

Мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди

Мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди

Сўнгги йилларда халқимизнинг турмуш фаровонлиги ошиб, йиллар давомида кўнгилларига тугиб қўйган орзулари рўёбга чиқмоқда. Айни пайтда ҳар икки хонадоннинг бирида турли русумдаги автомобиллар бор. Ҳатто айрим хонадонларда икки-учтадан автомобиль мавжудлигини ҳисобга олсак, оддий тил билан айтганда, йўл тўла машина. Бу қувонарли, албатта, шу билан бирга, автомобиль эгалари учун катта масъулият ҳам деганидир.

Автомобиль бошқариб кўчага чиққан ҳайдовчи билан бир қаторда оддий йўловчи ҳам йўлларда ҳаракатланиш маданияти ва қоидаларига пухта амал қилиши, йўл ҳаракати билан боғлиқ нохуш ҳолатлар содир бўлишининг олдини олишда ўзини масъул деб билиши зарур ва шарт. Чунки ҳайдовчининг ва йўловчининг салгина қалтис ҳаракати, бепарволиги тузатиб бўлмас оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Амударё туман Ички ишлар бўлими маъмурияти йўл-патруль хизмати ходимлари билан биргаликда аҳоли вакиллари ҳамда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари иштирокида доимий равишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари ва тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Айниқса, мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этишнинг салбий оқибатлари бўйича ўтказилаётган профилактик тадбирлар ва тушунтириш ишлари бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг 31октябрь санасида Амударё тумани Ички ишлар бўлими биноси олдида бўлиб ўтган навбатдаги тарғибот тадбирида ҳам ҳайдовчиларнинг мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этишининг салбий оқибатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашувда иштирокчиларга йўлларда ҳаракатланиш маданияти ва сўнгги йилларда тизимда амалиётга жорий этилган янгиликлар ҳамда ўзгаришлар бўйича зарур тушунчалар берилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, капитан Тимур Ибрагимов, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Мухаметали Хожамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Минтақавий ҳудуд бошлиғининг ўринбосари Мурат Дарибаев, Амударё тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи, лейтенант Анвар Юсуповлар иштирок этишди.

Масъуллар таъкидлаганидек, баъзи ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик билан қараб, мунтазам равишда қоидабузарликлар содир қилиб келади. Қўлланилган жарималар ҳайдовчининг ўзига моддий зарар келтиришидан ташқари бошқа ижтимоий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Масалан, биргина тезликни белгиланган меъёрдан ошириш оқибатида ҳайдовчи фақат жарима тўлаб қолмасдан, автомашинани юқори тезликда бошқаришга ўрганиб қолиши мумкин. “Кўза кунда эмас, кунида синади” деганларидек, бу ҳолат бир куни оғир йўл-транспорт ҳодисасига олиб келиши мумкин.

Йиғилишда ҳайдовчилар билан алоҳида суҳбатлар ўтказишиб, ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ муҳим масалалар бўйича зурур тушунча ва тавсиялар, маълумотлар бердилар. Хусусан, тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, рухсат этилмаган ҳудудларда белгиланган қоидаларга хилоф тарзда юқори тезликда ҳаракатланиш ҳайдовчи учун ҳам, йўловчи учун ҳам бирдай оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Ўз навбатида тадбир иштирокчилари масъулларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Йўл – тасодифларга тўла. Халқимиз бекорга “Йўл қоидаси – умр фойдаси” дейишмаган. Нафақат ҳайдовчи, балки йўловчилар ҳам йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилсалар, бу – энг аввало, жамиятимизнинг осойишталиги, инсонларнинг хотиржамлиги, бундан ҳам муҳими, саломатлик ва умримиз бардавомлиги кафолатидир. Шу боис, мазкур тадбирда иштирок этган масъуллар ҳайдовчиларни ҳамда туманимиз фуқароларини йўлларда ҳаракатланиш маданиятига, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга ва доимий огоҳликка чақирдилар.

 Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026